Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Nazorat qiluvchi organlar tomonidan oʻtkaziladigan хoʻjalik yurituvchi sub’yektlar faoliyatini tekshirishlarni muvofiqlashtirish tartibi toʻgʻrisida Nizom (AV tomonidan 26.04.2001 y. 1029-son bilan roʻyхatga olingan NKOFMRK 23.04.2001 y. 1-son qarori bilan tasdiqlangan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 26 апрелда 1029-сон

билан рўйхатга олинган

Назорат қилувчи органлар

фаолиятини мувофиқлаштирувчи

республика кенгашининг

2001 йил 23 апрелдаги

1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини

текширишларни мувофиқлаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан сўнг - Кенгаш), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий комиссиялари (бундан сўнг - вилоят комиссиялари), туман ва шаҳарлар бўйича ҳудудий комиссиялари (бундан сўнг - туман комиссиялари), назорат қилувчи органлар ва уларнинг бўлинмалари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларнинг режа-графикларини шакллантираётганда "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8.08.96 йилдаги "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида" ПФ-1503-сон, 19.11.98 йилдаги "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" ПФ-2114-сон Фармонларига, Адлия вазирлиги томонидан 6.04.2000 йилда 917-сон билан рўйхатга олинган Хўжалик юритувчи субъектларни текширувдан ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни тартибга солиш масалаларига доир Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.


2. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар текширувини ташкил қилишни янада тартибга солиш, турли назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текширишлардаги параллелизм ва такрорлаш фактларини бартараф этиш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига уларнинг асоссиз аралашишига йўл

...