Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 14.09.2012 y. 271-son "Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida"gi Qarori
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.09.2012 й.
N 271
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида" 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг янгиланган товар номенклатурасига (2012 йилги версия) мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 436-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 68-модда
2012 йил 14 сентябрдаги
271-сон қарорига
ИЛОВА
Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни ахборот-қидирув тизими
экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар
келиб чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг
рус тилидаги матнига қ
...