Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

1 yanvar holati boʻyicha asosiy fondlarni har yili qayta baholashni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida Nizom (AV tomonidan 04.12.2002 y. 1192-son bilan roʻyхatga olingan 29.10.2002 y. Iqtisodiyot vazirligining 4-son, Moliya vazirligining 129-son, Davlat soliq qoʻmitasining 2002-86-son qarori bilan tasdiqlangan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил  4 декабрда 1192-сон

билан рўйхатга олинган

Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирлиги, Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 29 октябрдаги

4-сон, 129-сон,

2002-86-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта

баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон қарорининг 12-бандини бажариш учун ишлаб чиқилган ҳамда 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларга (матн давомида - ташкилотлар) татбиқ этилади.


1-§. АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ ҚАЙТА

БАҲОЛАШНИ ЎТКАЗИШНИНГ УМУМИЙ

ҚОИДАЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ

1. Қайта баҳолаш мақсадида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда қуйидагилар тушунилади:

а) асосий воситалар;

б) ўрнатиладиган ускуналар;

в) тугалланмаган қурилиш объектлари;

г) молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар.

2. Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чи

...