Davlat ehtiyojlari uchun хarid qilinadigan qishloq хoʻjaligi mahsulotlari uchun hisob-kitoblar jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan topshirilgan gʻalla uchun hisob-kitoblarda toʻlovlarni amalga oshirish Tartibi (OʻzR AV 01.03.1999 y. 657-son bilan roʻyхatga olingan OʻzR MV 23.02.1999 y. 10-04-son va OʻzR MB 115-V-son Qarori bilan tasdiqlangan)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.03.1999 й.
N 657
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН 23.02.1999 й. N 10-04 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН 23.02.1999 й. N 115-В |
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Давлат эҳтиёжлари учун
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси
маблағлари ҳисобидан топширилган ғалла учун
ҳисоб-китобларда тўловларни амалга ошириш
ТАРТИБИ
Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармонини ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва давлат эҳтиёжлари учун дон етиштиришни узлуксиз молиялашни таъминлашга қаратилган.
Тартиб Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси (кейинги ўринларда - "Жамғарма") томонидан ғалла учун ҳисоб-китобини аккредитивлар очиш йўли билан амалга оширилади.
Ушбу Тартибда қуйидаги атамалар ишлатилади:
Авизо - банк хабарномаси.
Авизо қилувчи банк - қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи банки.
Аккредитив - мижознинг топшириғи бўйича шартнома бўйича контрагенти фойдасига бериладиган банкнинг шартли пул мажбуриятлари, қайсики у бўйича аккредитив очган банк (банк эмитент) маҳсулот етказиб берувчига тўловларни тўлаш ёки бошқа (ижрочи) банкка
...