Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Ichki ishlar vazirining 26.06.2017 y. 117-son "Muhrlar va shtamplarni tayyorlash, saqlash va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida"gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida"gi Buyrugʻi (AV tomonidan 01.08.2017 y. 1077-3-son bilan roʻyхatga olingan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.08.2017 й.

N 1077-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

26.06.2017 й.

N 117


БУЙРУҒИ



Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



"Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Мазкур Буйруқ АВ 01.06.2018 й. 1077-4-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг Буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2001 йил 15 сентябрдаги 255-сон "Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1077, 2001 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       А. Азизов






Буйруққа

ИЛОВА



"Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида" 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1991 й., 10-сон, 36-модда)" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар муҳрлари ва штампларини тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.";


б) 1-бандда:

саккизинчи хатбошида ", шунингдек шахсий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 15-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 26-бандда:

биринчи хатбошида "ва шахсий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

...