Uzoq vaqt ishda boʻlmagan хodimni qanday ishdan boʻshatish kerak

02.04.2024
author avatar

Lenara XIKMATOVA

«Norma» eksperti

«Ходим ноаниқ сабабларга кўра узоқ вақт ишга чиқмаяпти, телефон қўнғироқларига ва электрон мессенжерлардаги хабарларга жавоб бермаяпти. Директор у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди.

Узрли сабабларсиз ишда бўлмаслик (прогул) – бу ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларининг бузилишидир. Яъни, прогул интизомий қилмиш ҳисобланиб, ўз навбатида ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади, . МК кўра, қуйидагилар интизомий жазо чоралари ҳисобланади: ҳайфсан, жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш. Ходимларнинг алоҳида тоифалари МК кўрсатилмаган бошқа жазо чораларини қўллаган ҳолда махсус интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.  

Kadrovik.uz тавсия қилади
Раҳбарлик лавозимини эгаллаган ходим ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармайди. Унга лавозимидан тушириш тарзида интизомий жазо қўллаш мумкинми? Батафсил экспертнинг жавобида

Шундай қилиб, иш берувчи интизомий жазо чораси сифатида прогулчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бироқ ходим номаълум сабабларга кўра узоқ вақт ишда бўлмаган тақдирда, ўзининг нозик жиҳатлари бўлиб, улар сабабли иш берувчининг МК келтирилган жазо чорасини қўллашнинг стандарт  тартиб-таомили доирасидан чиқишига тўғри келади. Вазиятни қонунга кўра ҳал қилиш учун иш берувчи қандай стратегияга амал қилиши кераклиги – қуйида тавсия қилинадиган йўриқномада.

1. Ходимнинг ишда йўқлик фактларини ҳужжатлар билан қайд қилинг.

Буни ходим ишга келмаган биринчи кундан бошланг. Ишга чиқмасликларни табелда ёки сизнинг ташкилотда юритиладиган ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш ҳужжатида белгиланг. Ишда бўлмаганлик сабаблари аниқлангунга қадар табелда аниқланмаган сабабларга кўра ишга келмаганликни билдирувчи ҳарфли ёки рақамли кодни қўйинг, масалан, “НН”. Сўнг, агар сабаблар узрсиз бўлса, илгари қўйилган кодни ўчириб ташлаш йўли билан уни прогулни билдирувчи кодга алмаштиринг (масалан, “ПР”). 

Ходимнинг иш жойида бўлмаганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатларни йиғинг. Бу ходимнинг бевосита бошлиғининг доклад хати ёки рапорти, компания ходимларининг келиш-кетишини қайд этувчи ҳужжатлар: ўтказиш пунктидаги ҳисобга олиш журналлари, автоматик ўтказиш назорат тизимидан чоп этилган маълумот ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Гувоҳлар иштирокида ходимнинг иш жойида йўқлиги тўғрисида далолатномалар тузиш ортиқча бўлмайди. Далолатнома ихтиёрий равишда тузилади. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • номи ва тузилган санаси;
  • ходимнинг ФИО, лавозими ва у ишлайдиган бўлинма;
  • ходим ишда бўлмаган сана ва аниқ давр. Масалан, “2023 йил 22 январь 9:00 дан 18:00 гача” .

Далолатномани тузишда иштирок этганларнинг ФИО, лавозимларини кўрсатинг (иложи бўлса камида учта одам). Далолатномага ўз фамилияларининг қаршисига имзо қўйишсин.

Ҳужжатларни доимо йиғиш керак, қанчалик тез-тез – қонун томонидан белгиланмаган. Ходим ишга келмаган биринчи кунлари буни ҳар куни қилган маъқул. Агар ходимнинг ишга келмаслиги узоққа...

lock

Davomini oʻqish uchun Kadrovik Pro ga obuna boʻling