Ходим фикри ўзгарса, меҳнат шартномасини бекор қилиш келишуви кучини йўқотадими

26.05.2022

Ходим ва иш берувчи тарафларнинг келишуви билан меҳнат шартномасини бекор қилишга келишиб, тегишли ҳужжат (келишув)ни имзоладилар. Лекин ходим ишдан бўшаш фикридан қайтди. Бу ҳолатда имзоланган шартнома ўз кучини йўқотадими? «Келишув бўйича» ва «ўз ихтиёрига кўра» ишдан бўшаш нимаси билан фарқ қилади?»

Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

- Ходим ва иш берувчининг ўзаро хоҳиши билан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномаларининг барча турларини (муддатли ва муддатсиз) исталган вақтда бекор қилиш мумкин. Ушбу вазиятда ишдан бўшатиш учун асос Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-банди«тарафларнинг келишуви билан". Меҳнат қонунчилиги келишув қандай шаклда бўлиши кераклигини – оғзаки ёки ёзмами – тартибга солмайди. Аммо ходимни ишдан бўшатишга тарафларнинг ўзаро розилик фактини тасдиқлаш учун алоҳида ёзма ҳужжат – меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида келишув тузиш тавсия этилади.

Меҳнат кодексининг 99-моддаси бўйича ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшашни тарафларнинг келишуви билан ишдан бўшатиш билан адаштирманг. Биринчи ҳолатда ходимнинг ҳам, иш берувчининг ҳам розилиги талаб қилинади, иккинчисида – фақат ходимнинг хоҳиши етарли. Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун унинг аризаси асос бўлади . Томонларнинг келишуви билан ишдан бўшатиш учун ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асос бўлади.

Ходимнинг ўз ихтиёрига кўра  меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза 2 ҳафта олдин тақдим этилади, аммо бу муддат иш берувчи билан келишилган ҳолда қисқартирилиши мумкин. Айнан  шу жойида кўпчилик кадрлар бўйича мутахассислар бу ҳолатни томонларнинг келишуви бўйича ишдан бўшатиш деб нотўғри тушунишади. Бундай ўйлаш мутлақо нотўғри.

Меҳнат кодексининг

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.