Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 52-Конвенция (Женева, 1936 йил 24 июнь, ХМТ Бош конференциясининг 20-сессиясида қабул қилинган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги

52-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1936 йилнинг 4 июнида ўзининг йигирманчи Сессиясига тўпланиб,

ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг иккинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз ўттиз олтинчи йил июнь ойининг йигирма тўртинчи кунида қуйидаги "Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 1936 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:



1-модда


1. Ушбу Конвенция қуйидаги корхоналардан ёки муассасалардан бирида, улар давлатга қарашли ёки хусусий бўлишидан қатъи назар, ёлланган барча шахсларга нисбатан қўлланилади:


а) буюмлар ишлаб чиқариладиган, ўзгартириладиган, тозаланадиган, таъмирланадиган, безаладиган, сайқал бериладиган, сотишга тайёрланадиган, бузиладиган ёки йўқ қилинадиган корхоналарда ёки материаллар қайта ишланадиган корхоналарда, шу жумладан, кемасозлик билан шуғулланадиган корхоналарда, электр куввати ёки ҳар қандай двигатель қуввати ишлаб чиқарадиган, трансформация қилинадиган ёки узатиладиган корхоналарда;

b) тўла ёки асосан қуйидагиларни - қуриш, реконструкция қилиш, сақлаш, таъмирлаш, қайта қуриш ёки бузиш билан шуғулланадиган корхоналарда:

- биноларни;

- темир йўлларни;

- трамвай йўлларини;

- аэропортларни;

- портларни;

- докларни (кемалар тузатиладиган

...