Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2008 й. 225-сон "Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.10.2008 й.
N 225
БОЛАЛАРНИНГ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ
СОҲАСИДАГИ ҚОБИЛИЯТ ҲАМДА ИҚТИДОРИНИ
БАРВАҚТ АНИҚЛАШ, РИВОЖЛАНТИРИШ БИЛАН
ШУҒУЛЛАНАДИГАН НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРНИ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарори билан тасдиқланган "Ёшлар йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш, болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш борасида республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мазкур йўналишда амалга оширган ишларини тарғиб этиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, ижодий уюшмалар ва жамоатчиликнинг болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш тўғрисидаги низом 1-иловага;
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича Кенгаш қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ҳар йили нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш маросими ташкил этилсин.
Мазкур маросимни ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда ҳомий ташкилотлар қатнашиши белгилаб қўйилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
2008 йил 13 октябрдаги
225-сон қарорига
2-ИЛОВА
Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият
ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш
билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларнинг йил
давомидаги фаолиятини ўрганиш бўйича кенгаш
ТАРКИБИ
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Кенгаш раиси
|
|
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири
|
|
Т. Қўзиев |
- |
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари
|
|
З. Сатторов |
- |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
Р. Ахлиддинов |
- |
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
С. Холбаев |
- |
Адлия вазирининг ўринбосари |
- |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
|
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи
|
Изоҳ: Кенгаш аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг лавозимига янгидан тайинланган киши Кенгаш таркибига киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 42-сон, 421-модда.