Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 й. 257-II-сон "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
29.08.2001 й.
N 257-II
"ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 29-модда, N 6, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 145-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов