Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 09.10.2009 й. 62/1-Б-сон "Мебель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.11.2009 й. 2042-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2009 й.

N 2042




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

09.10.2009 й.

N 62/1-Б


БУЙРУҒИ



Мебель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 26 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Мебель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир в.б.                                                                          А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 47-сон, 509-модда.