Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1997 й. 265-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари"га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.1997 й.

N 265




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ

УЮШМАСИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ  ТЎҒРИСИДА"

1992 ЙИЛ 25 МАРТДАГИ 142-СОН ВА "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ

АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ"ГА ОИД 1992 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ

291-СОН ҚАРОРЛАРИ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 26 майдаги Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашининг тузилганлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасининг фаолияти тугатилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари"га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари бекор қилинсин.


2. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифат алоқалар миллий уюшмасининг илгари қабул қилган мажбуриятлари, тузган шартномалари ва контрактлари ҳамда унга тегишли мол-мулк ва маблағларнинг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов