Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2017 й. 345-сон "Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2017 й.

N 345



ЎҚУВ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ ВА АНЖОМЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ ТЕХНИК

РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.


4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 470-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 89-модда