Ички ишлар вазирининг 20.10.2018 й. 286-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.11.2018 й. 3089-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.11.2018 й.
N 3089
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
20.10.2018 й.
N 286
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига
ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш
ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 459-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 26 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 911-модда