Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 й. 326-сон "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2019 й.

N 326



ХОРИЖДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛАЁТГАН

ВАТАНДОШЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАКЛИФ ҚИЛИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА КЎП МАРТАЛИК КИРИШ

ВИЗАЛАРИНИ БЕРИШ ҲАМДА УЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ВАҚТИНЧА ТУРГАН ЖОЙИ

БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 апрель