Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2020 й. 636-сон "Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2020 й.

N 636



УЗОҚ МАСОФАДА ЖОЙЛАШГАН ВА МУҲИМ

АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРДА

ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ ВАХТА УСУЛИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилиш;

вахта усулида ишлаётган ходимларнинг дам олиш вақтида ҳаёти ва иш фаолиятини таъминлаш учун вахта шаҳарчаларини ташкил қилиш;

ишларни вахта усулида ташкил қилишда меҳнат ва дам олиш режими, иш вақти ҳисобини юритиш;

вахта усулидаги ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, имтиёзлар ва компенсациялар тартиби;

ишларни вахта усулида ташкил қилишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 октябрь