Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 й. 203-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2022 й.

N 203




НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХСЛАРНИНГ БАНДЛИГИГА

КЎМАКЛАШИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янги босқичга кўтариш мақсадида, шунингдек, 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш  ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ 2022 йил  1 январдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби;

субсидия ажратилган ташкилотларни туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мониторинг қилиш тартиби.


3. Белгилансинки, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2022 йил 1 июлдан бошлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги  135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида ижтимоий буюртма бериш, бу борада танлов ўтказиш ва унинг шартларига риоя этиш ишлари амалга оширилади.

Бунда, ижтимоий буюртмалар қуйидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилади:

ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблардан ва бундай шахсларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолият юритувчи давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириш;

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квота белгиланган энг кам сондан ортиқ ўринга ишга қабул қилган ҳамда иш ўринларини мослаштирган иш берувчиларнинг мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш даражасини ошириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш, улар учун ижтимоий таъминот тўғрисида ахборот  ва маслаҳат бериш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш.


4. 2022 йилда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш миллий дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори  билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик  ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

203-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йил давомида имконияти чекланган ва ногиронлиги

бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш

МИЛЛИЙ ДАСТУРИ


нафар

Т/р

Ҳудуд номи

2022 йилда

бандлигига

кўмаклаши

ладиган

имконияти

чекланган

ва ногиронлиги

бўлган шахслар

сони

шундан, қуйидагилар ҳисобига:

ташкилот

лардаги мавжуд

бўш ҳамда

захираланган

иш ўринларига

ишга жойла

шишга

кўмаклашиш

касб-ҳунарга

ҳамда тадбир

корлик кўник

малари ва

молиявий

саводхонликка

ўқитиш

ҳақ тўлана

диган жамоат

ишларига

жалб қилиш

ногиронлиги

бўлган

шахсларни

ишга қабул

қилган иш

берувчиларга

субсидия бериш

орқали ишга

жойлашишга

кўмаклашиш

Республика бўйича

12146

3759

2993

3010

2384

1

Қорақалпоғистон Республикаси

671

195

171

164

141

2

Андижон вилояти

1692

512

428

411

341

3

Бухоро вилояти

1080

349

345

127

259

4

Жиззах вилояти

813

154

150

398

111

5

Қашқадарё вилояти

1062

306

310

191

255

6

Навоий вилояти

587

168

141

166

112

7

Наманган вилояти

832

259

163

285

125

8

Самарқанд вилояти

866

321

176

213

156

9

Сирдарё вилояти

210

75

43

45

47

10

Сурхондарё вилояти

1257

316

345

342

254

11

Тошкент вилояти

789

268

168

213

140

12

Фарғона вилояти

967

382

225

175

185

13

Хоразм вилояти

682

196

181

161

144

14

Тошкент шаҳри

638

258

147

119

114




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 апрелдаги

203-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги

135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва

ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга

ошириш  учун  давлат  бошқаруви  органлари

томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банддаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда жамоатчилик кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади".


3. 2 ва 3-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 23-банддаги, 25-банднинг биринчи хатбошидаги ва 1-илованинг "Тадбирлар" устунидаги "жамоатчилик кенгашига" сўзлари "тегишли давлат бошқаруви органига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 апрель