Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2022 й. ПФ-131-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-35-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.04.2022 й.

N ПФ-131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2021 ЙИЛ 20 ДЕКАБРДАГИ

"2022 ЙИЛДА РАСМИЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАШ

ДАВРИДА ҚЎШИМЧА ИШЛАНМАЙДИГАН КУНЛАРНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-35-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ички туризмни ривожлантириш бўйича "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида аҳолининг фаол дам олиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-35-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 апрелдаги

ПФ-131-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 20 декабрдаги "2022 йилда расмий саналарни

нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни

белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги

ПФ-35-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2022 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:

а) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 3 май - сешанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилсин:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;

7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;

16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 апрель