Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2022 й. ПҚ-305-сон "Ҳудуд комендатураси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.07.2022 й.
N ПҚ-305
ҲУДУД КОМЕНДАТУРАСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасида, ёхуд унинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолларни бартараф этиш, фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Ҳудуд комендатураси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 2 июль