Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2022 й. ПҚ-414-сон "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.11.2022 й.
N ПҚ-414
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ
СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ТИЗИМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш ва бошқарув тизимини рақамлаштириш, педагогик ва илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий спорт-таълим технологияларининг трансферини амалга ошириш орқали юқори натижаларга эришиш мақсадида:
1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда - Университет) ҳамда унинг филиалларида:
таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий олий таълим муассасасининг дастурига кўра шакллантирилсин, жаҳондаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш ҳамда таълим олишига кенг шароит яратиш учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари аккредитациядан ўтказилсин;
талабаларда спорт маҳоратини доимий равишда юксалтириш ҳамда уларнинг персонал траекториялар бўйича вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари асосида таълим олишлари учун ўқув жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиб, мазкур тизим 2024/2025 ўқув йилига қадар тўлиқ жорий қилинсин;
2024/2025 ўқув йилига қадар барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига оид малака талаблари қайта кўриб чиқилсин, шу жумладан битирувчи бакалавр ва магистрантларнинг билими, маҳорати ва педагогик кўникмаларини баҳоловчи компетенцияларни сертификатлаш тизими жорий қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Университет ва унинг филиалларида:
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари халқаро стандартлардан келиб чиқиб мақбуллаштирилади ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари 1-иловага мувофиқ жорий қилинади;
"Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)" бакалавриат таълим йўналишига камида иккинчи спорт разрядига эга бўлган, "Спорт турининг алоҳида йўналишлари" магистратура мутахассислигига эса камида Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод спорт разрядига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинади;
ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув жараёнида иштирок этиш учун спорт федерация (ассоциация)ларининг етук малака ва тажрибага эга бўлган мутахассислари жалб қилинади;
"Менежмент (жисмоний тарбия ва спорт менежменти)", "Менежмент (спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш)" ва "Маркетинг (спорт маркетинги)" бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи талабаларининг амалиёти яшаш ҳудудидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сон қарорида белгиланган тегишли спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақаларини ташкил қилиш орқали амалга оширилади;
иқтидорли (қоида тариқасида, аъло баҳоларга битирган) битирувчиларнинг битирув олди амалиёти уларни миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш орқали ташкил этилади;
талабаларнинг ўзлаштирган билими, малака ва кўникмаларини амалиётда қўллаш даражасидан келиб чиқиб, иқтидорли битирувчиларга спорт бўйича ҳакам ҳамда иккинчи тоифали тренер малака тоифасини белгиловчи гувоҳнома берилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Университет ва унинг филиалларида ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларида қуйидагилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга бўлган спортчилар;
Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга бўлган спортчилар;
Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга бўлган спортчилар;
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар. Бунда, мазкур спортчилар вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари асосида ўқитилади, шунингдек, улар маҳаллаларда спорт тўгаракларини очиш ва бошқариш, спорт тадбирларини ташкил қилиш, ёшлар ўртасида спортнинг афзалликларини тарғиб қилиш ишларига жалб қилинади.
4. Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан бошлаб Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинсин.
Белгилансинки, Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонида белгиланган талаблар асосида тайинланади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари ҳамда уларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. Университет Кузатув кенгаши Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши) этиб қайта номлансин, шунингдек, унинг янгиланган таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Университет филиаллари, Олий спорт маҳорати институти ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг (кейинги ўринларда - Институт) фаолияти Кузатув кенгаши томонидан мувофиқлаштирилади.
Кузатув кенгаши зиммасига Университет ва унинг филиаллари, Олий спорт маҳорати институти ва Институтнинг бошқарув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолиятини самарали ташкил қилиш, таълим сифатини яхшилаш, таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш вазифалари юклатилсин.
6. Кузатув кенгаши (А. Икрамов) юклатилган вазифалар билан бир қаторда қуйидаги манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин:
Университетнинг жозибадорлигини ошириш учун жаҳондаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, шаффоф қабул жараёнини ташкиллаштириш, таҳсил олаётган хорижий талабалар сонини 2 бараварга кўпайтириш;
Университетда олимпия спорт фаолияти бўйича йўналишлар сонини 20 фоизга, ноолимпия спорт фаолияти бўйича йўналишлар сонини 60 фоизга ошириш;
Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини доимий ривожлантириб бориш мақсадида ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларнинг хорижий давлатларда малака ошириши ва стажировка ўташи тизимини йўлга қўйиш ва таълим жараёнига хорижий давлатларнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш;
2025 йилга қадар Университетнинг халқаро тан олинган ташкилотларнинг (QS ёки TНE) соҳавий, минтақавий ёхуд тематик рейтингларига киритилишига эришиш ҳамда 2030 йилга қадар Университетни халқаро тан олинган ташкилотларнинг (QS ёки TНE) олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатига киритиш;
Университетда фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, уларнинг самарадорлигини ошириш, илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини кучайтириш орқали илмий салоҳиятни 1,7 бараварга кўпайтириб, 45 фоизгача етказиш;
Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини дарсликлар сони бўйича 1,8 бараварга, ўқув қўлланмалар сони бўйича 1,8 бараварга, Scopus ва Web of Science маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони бўйича 4,4 бараварга ошириш;
Университет ва Институтда замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини яхшилаш (функционал, биокимёвий, психодиагностик, биомеханик, генетик ва бошқа лабораториялар), уларни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, ягона кутубхона фондини шакллантириш орқали фондни 60 фоизга янгилаш;
Университет спорт объектларида терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт мусобақаларини ижара шартлари ва пуллик асосда ўтказиш орқали пуллик хизматларни ривожлантириш, бюджетдан ташқари маблағлар миқдорини кўпайтириб бориш.
7. Қуйидагилар:
2022-2025 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини комплекс ривожлантириш дастури 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан янги ишланма ва технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кузатув кенгаши (А. Икрамов) ҳар бир мақсадли кўрсаткичга (индикаторга) эришиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин, ўз йиғилишларида мазкур масалани муҳокама қилиб борсин.
8. Университет тузилмасида 2023 йил 1 январдан бошлаб Компетенцияларни баҳолаш маркази ташкил қилинсин.
Белгилансинки:
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, тренерлари, методистлари, бошқа ходимлари ҳамда битирувчиларининг билим ва амалий кўникмалари даражасини баҳолаш, уларнинг педагогик ва илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш Компетенцияларни баҳолаш марказининг асосий вазифалари этиб белгиланади;
Компетенцияларни баҳолаш маркази бевосита Кузатув кенгаши томонидан бошқарилади ҳамда унинг фаолияти Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Кузатув кенгаши Компетенцияларни баҳолаш маркази фаолиятини самарали ташкил қилиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўради, шу жумладан хорижий технологиялар трансфери орқали илғор тажрибани жорий қилади.
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Самарқанд шаҳрида "Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали фаолияти тугатилаётганлиги муносабати билан мазкур университетнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини Университет ва унинг филиаллари, Олий спорт маҳорати институти ҳамда Институтга жалб қилиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
10. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Институт зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, шу жумладан спорт биомеханикаси, физиологияси, фармакологияси ва генетикаси бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш;
аҳолининг ёш хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини илмий асосда ўрганиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари (ёшлар, ўсмирлар ва катталар) аъзоларининг ҳамда спорт-таълим муассасалари спортчи ўқувчи ва талабаларининг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини илмий жиҳатдан ўрганиш, мониторинг қилиш ва истиқболини белгилаш;
илмий-инновацион фаолият натижаларининг трансфери ва уларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни жорий этиш орқали ёшлар, олимлар ва профессор-ўқитувчиларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг олимлари, мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар, танловлар ўтказиш.
11. Қуйидагилар:
2022-2025 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 6-иловага мувофиқ;
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини янада такомиллаштириш дастури 7-иловага мувофиқ;
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан янги ишланма ва технологияларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастури 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кузатув кенгаши (А. Икрамов) ҳар бир мақсадли кўрсаткичга (индикаторга) эришиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин, ўз йиғилишларида мазкур масалани муҳокама қилиб борсин.
12. Белгилансинки:
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасалар Институтнинг ишлари ва хизматлари (товарлари) бўйича асосий буюртмачи ҳисобланади;
спортни ривожлантириш вазири, зарур ҳолларда, Институтнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штат бирлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Институт республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ташкилотлар ва муассасалар учун базавий илмий-тадқиқот ташкилоти ҳисобланади, Кузатув кенгаши (А. Икрамов) Институтнинг илмий ютуқлари ва инновацион ишланмалари жойларда амалиётга жадал татбиқ этилишига кўмаклашади;
Институт директори спортни ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
13. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирига:
Институт ходимларининг лавозим маошларига (тариф ставкаларига) асосий эгаллаб турган лавозими бўйича, қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган бошқа қўшимчалар ва устамалардан қатъи назар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан устамалар белгилаш;
Институтни замонавий илмий-тадқиқот лаборатория қурилмалари, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун халқаро молия институтлари ҳамда ташкилотлари грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш;
Институт тадқиқотчилари ва мутахассисларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи қиймати ҳамда шу билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
14. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтда "Спорт турининг алоҳида йўналишлари" магистратура мутахассислиги бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Бунда, Институтга талабаларни "Спорт турининг алоҳида йўналишлари" магистратура мутахассислигига қабул қилиш квоталари ҳар йили Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги "Спорт турининг алоҳида йўналишлари" магистратура мутахассислиги бўйича кадрларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тайёрлашни йўлга қўйсин.
15. 2023 йил 1 январдан бошлаб Институтда "Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси" ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш ташкил қилинсин.
16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов):
Институтда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг долзарб йўналишларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси белгиланган тартибда шакллантирилишини;
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов ва илмий экспертиза натижаларига кўра Институтга грантлар ажратилишини;
2023 йил якунига қадар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Институтнинг илмий ва инновацион лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, лаборатория жиҳозларини харид қилиш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.
17. Университет ва унинг филиаллари, Олий спорт маҳорати институти ҳамда Институт фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўқув-илмий ҳамжамият ташкил қилинсин.
Белгилансинки, Ўқув-илмий ҳамжамиятда Университет ва унинг филиаллари, Олий спорт маҳорати институти ҳамда Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва илмий-тадқиқот институтларида самарали фаолият юритаётган олимлар ва экспертлар томонидан яратилаётган ишланмалар ва методикалар тажрибадан ўтказилади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Ўқув-илмий ҳамжамият фаолиятини самарали ташкил қилсин, шу жумладан:
спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва илмий-тадқиқот институтларини Ўқув-илмий ҳамжамиятга бириктирсин;
яратилаётган ишланмалар ва методикаларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва илмий-тадқиқот институтлари таркибидан илмий-амалий гуруҳ шакллантирсин;
илмий-амалий гуруҳни мазкур қарор билан тасдиқланаётган янги ишланма ва технологияларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларини рўёбга чиқаришга жалб қилсин.
18. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиаллари, Олий спорт маҳорати институти ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг ўқитувчилари ва илмий ходимларини хорижий олий таълим муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш жадвали 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки:
хорижий олий таълим муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун педагогик-илмий фаолият билан шуғулланаётган, магистрлик даражасига эга бўлган иқтидорли ва самарали фаолият кўрсатаётган ходимлар очиқ танлов асосида юборилади;
хорижий олий таълим муассасаларига ўқитувчи ва ходимларни фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш билан боғлиқ харажатлар "Эл-юрт умиди" жамғармасига хорижда докторантурада таълим олиш дастурларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) билан биргаликда:
уч ой муддатда мазкур қарорга 9-иловада кўрсатилган хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказсин ва бошқа ташкилий тадбирларни келишсин;
номзодлар хорижий мамлакатларга виза олишида, консуллик ҳисобига қўйилишида, нотариал ва бошқа хизматлар кўрсатилишида, борган давлатида уларнинг ўқишини мониторинг қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.
19. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2023 йил 1 январдан бошлаб илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказиладиган танловларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид, хусусан оммавий спорт, хотин-қизлар спорти ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш муаммоларига йўналтирилган камида 10 та мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга грант маблағлари ажратсин. Лойиҳа ижрочилари грант лойиҳалари тадқиқотларидан келиб чиқиб ажратиладиган маблағлар ҳисобидан илмий лаборатория базасини ривожлантириш, илғор технологик жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда соҳага оид илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш чораларини кўрсин.
20. Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида 2025 йилда Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларини ташкил этиш учун қурилаётган Олимпия шаҳарчасига ушбу ўйинлар ўтказилгандан сўнг Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, тегишли республика спорт федерация (ассоциация)лари ҳамда 2025 йилда ўз фаолиятини бошлайдиган Ўзбекистон давлат спорт академияси жойлаштирилсин.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилган хорижий давлатлар (Хитой, Россия, Корея ва бошқалар)нинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
21. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 10-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
23. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
1-ИЛОВА
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт
университетида ҳамда унинг филиалларида жорий
қилинаётган бакалавриат таълим йўналишлари
ва магистратура мутахассисликлари
РЎЙХАТИ
N
|
I. БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
1. |
Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) |
2. |
Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт) |
3. |
Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш |
N
|
II. МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ
|
1. |
Спорт турининг алоҳида йўналишлари |
2. |
Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт)нинг алоҳида йўналишлари |
3. |
Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқаришнинг алоҳида йўналишлари |
4. |
Оммавий спортни ривожлантириш ва спортни тарғиб қилиш |
5. |
Спорт психологияси |
6. |
Спорт маркетинги |
7. |
Спорт журналистикаси |
8. |
Спорт муҳандислиги |
Изоҳ. Мазкур рўйхатдаги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг филиалларида уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб жорий қилинади.
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар
салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни
ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши
ЯНГИ ТАРКИБИ
1. А.И. Икрамов |
- |
ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Кузатув кенгаши раиси |
2. И.Ю. Абдурахмонов |
- |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
3. А.А. Садиков |
- |
Миллий антидопинг агентлиги директори |
4. И.У. Мажидов |
- |
Ўзбекистон Миллий университети ректори |
5. М.Р. Болтабаев |
- |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори |
6. М.Х. Миржамолов |
- |
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори в.б. |
7. К.К. Сирожиддинов |
- |
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори |
8. И.А. Турсуналиев |
- |
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори |
9. О.О. Касимов |
- |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби |
10. М.М. Ташходжаев |
- |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси |
11. А.З. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори |
12. М.У. Арзикулов |
- |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи, Кузатув кенгаши котиби |
Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
3-ИЛОВА
2022-2025 йилларда Ўзбекистон давлат
жисмоний тарбия ва спорт университети
фаолиятини ривожлантиришнинг
АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
(ИНДИКАТОРЛАРИ)
N
|
Устувор вазифалар
|
Мақсадли кўрсаткичлар
|
Йиллар кесимида
|
2022 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи
|
Масъул ижрочилар
|
|||
2022 йил
|
2023 йил
|
2024 йил
|
2025 йил
|
|||||
Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш |
Илмий салоҳият, фоизда |
26 |
30 |
40 |
45 |
1,7 баравар |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) Сони |
25 |
30 |
32 |
39 |
1,5 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони |
4 |
6 |
15 |
20 |
5 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони |
18 |
20 |
25 |
30 |
1,6 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони |
2 |
4 |
6 |
8 |
4 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлиги |
Дарсликлар сони |
15 |
23 |
25 |
28 |
1,8 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Ўқув қўлланмалари сони |
24 |
32 |
39 |
43 |
1,8 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Монографиялар сони |
18 |
25 |
31 |
38 |
2,1 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони |
5 |
9 |
14 |
22 |
4,4 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони |
180 |
234 |
305 |
370 |
2,1 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони |
0,3 |
0,7 |
1,5 |
2,5 |
8,3 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Илмий конференциялар сони |
9 |
12 |
15 |
20 |
2,2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Бакалавриат босқичи талабаларининг илмий мақола, китоб ва ижод намуналарини нашр этиш |
Мақола ва тезислар сони |
120 |
230 |
285 |
313 |
2,5 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Хорижий тиллар бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга (IELTS, ТОЕFL ва бошқалар) эга профессор-ўқитувчилар улуши |
Асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан, фоизда |
10 |
15 |
20 |
25 |
2,5 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Хорижий тиллар бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга (IELTS, ТОЕFL ва бошқалар) эга талабалар улуши |
Жами талабалар сонига нисбатан, фоизда |
5 |
8 |
10 |
15 |
3 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш |
Университет профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда хизмат сафарларига юбориш |
18 |
25 |
31 |
36 |
2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
|
Университетга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 36 соатлик юкламани бажариш) |
4 |
11 |
16 |
21 |
5,2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Халқаро лойиҳалар сони |
1 |
2 |
2 |
2 |
4 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Хорижий талабалар алмашинувини йўлга қўйиш (талабалар сони) |
1 |
4 |
9 |
17 |
17 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Маҳаллий талабалар алмашинувини йўлга қўйиш (талабалар сони) |
- |
4 |
7 |
10 |
10 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
|
||
Хорижий талабалар сони |
25 |
32 |
41 |
52 |
2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Университетда таълим жараёнини кенгайтириш ва такомиллаштириш |
Олимпия спорт фаолияти йўналишлари сони |
30 |
32 |
34 |
36 |
1,2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Ноолимпия спорт фаолияти йўналишлари сони |
5 |
6 |
7 |
8 |
1,6 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Университетга жалб қилинган хорижий мутахассислар сони |
8 |
17 |
23 |
29 |
2,8 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Спорт иншоотлари ва майдончалари сони |
27 |
30 |
33 |
34 |
1,2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
|
||
Адаптив жисмоний тарбия ва адаптив спорт таълимини ривожлантириш |
Паралимпия спорт фаолияти йўналишлари сони |
14 |
15 |
16 |
17 |
1,2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
|
|
Кутубхона фондини янгилаш |
Ўзбек тилидаги китоб ва дарсликлар сони |
124891 |
139500 |
155578 |
181705 |
1,5 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Рус тилидаги китоб ва дарсликлар сони |
61160 |
93400 |
97670 |
105490 |
1,7 баравар |
|||
Хорижий тиллардаги китоб ва дарсликлар сони |
5374 |
6583 |
6598 |
7014 |
1,3 баравар |
|||
Даврий нашрлар фонди |
40 |
42 |
44 |
45 |
1,13 баравар |
|||
Электрон дарсликлар сони |
23 |
27 |
33 |
54 |
2,3 баравар |
|||
Университет фаолиятини рақамлаштириш |
Ташкилий-бошқарув фаолияти, фоизда |
50 |
60 |
70 |
90 |
1,8 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги
|
|
Ўқув-услубий фаолият, фоизда |
35 |
60 |
70 |
90 |
1,8 баравар |
|||
Илмий-тадқиқот фаолияти, фоизда |
10 |
30 |
65 |
100 |
10 баравар |
|||
Маънавий-маърифий фаолият, фоизда |
5 |
15 |
30 |
35 |
7 баравар |
|||
Университет фаолиятига қўшимча маблағларни жалб қилиш |
Илмий лойиҳалар, хўжалик шартномалари, депозит, сервис ҳамда пуллик хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар (млрд сўм) |
6,2 |
7,8 |
9,6 |
12,2 |
2 баравар |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Хорижий грантларни жалб қилиш (млрд сўм) |
- |
0,4 |
0,8 |
1,2 |
- |
Университет, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университети фаолиятини
комплекс ривожлантириш
ДАСТУРИ
Қуйидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш: Университет ҳудудида, канал қирғоғида эшкак эшиш базасини қуриш; мавжуд ошхона биносини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилиш. |
1. Объект қурилиши режалаштирилган майдонни бўшатиш, унинг геологик параметрларини ўрганиш, майдоннинг техник хулосаларини олиш. |
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган маблағлар |
2024 йил апрель-май |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Университет (М.Болтабаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)
|
|
2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш. |
2024 йил август-сентябрь |
||||
3. Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш. |
2024 йил октябрь |
||||
4. Қурилиш ишларини амалга ошириш. |
2025 йил давомида |
||||
47. |
Самарқанд шаҳридаги спорт-таълим муассасалари жойлашуви ва фаолиятини тизимлаштириш. |
1. Самарқанд шаҳридаги спорт-таълим муассасалари жойлашуви ва инфратузилмасини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш. |
Маблағ талаб этилмайди |
2022 йил ноябрь |
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил январь |
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университети томонидан янги ишланма
ва технологияларни яратиш ҳамда жорий
этиш лойиҳаларини амалга ошириш
ДАСТУРИ
N
|
Лойиҳалар*
|
Молиялаштириш ҳажми (млн сўм)**
|
Молиялаштириш манбалари
|
Амалга ошириш муддати
|
Амалга ошириш учун масъуллар
|
Жами 5 100 млн сўм
|
|||||
1. |
Маҳаллаларда оммавий спорт билан шуғулланиш кўламини янада кенгайтириш. |
500,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил февраль |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (М.Исмаилов, А.Каримов) |
2. |
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аёллар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш. |
600,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил март |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (М.Исмаилов, А.Каримов) |
3. |
Аҳолини оммавий соғломлаштиришнинг инновацион спорт кластерини ташкил этиш. |
700,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил апрель |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (М.Исмаилов, А.Каримов) |
4. |
Гимнастикачиларнинг махсус куч сифатини ошириш учун кўп функцияли тренажёр яратиш. |
400,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил май |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (М.Исмаилов, А.Каримов) |
5. |
Яккакурашчи зарбаларини ўлчаш учун дастурли аппарат мажмуасини ишлаб чиқиш. |
400,0 |
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) маблағлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил июль |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев) |
Этноспортни ривожлантириш бўйича электрон платформа яратиш. |
700,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил август |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М.Исмаилов, Д.Рахимова), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О.Норинбаев)
|
|
Халқаро ва маҳаллий кураш мутахассислари учун инновацион ўқув платформасини яратиш. |
700,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари |
2023 йил сентябрь |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М.Исмаилов, Д.Рахимова)
|
|
8. |
Кўриш имконияти чекланган спортчиларнинг масофани ҳис қилиш кўникмаларини ривожлантирувчи инновацион тренажёрини яратиш. |
600,0 |
Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA) маблағлари |
2023 йил октябрь |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) |
Спортчиларнинг психологик ҳолатини назорат қилиш ва баҳолаш бўйича мобил лаборатория яратиш. |
500,0 |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
2023 йил ноябрь |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М.Исмаилов, Д.Рахимова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов)
|
Изоҳлар:
*) Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича кузатув кенгашига мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;
**) харажатлар амалга оширилган ҳақиқий харажатлардан (тузилган шартнома асосида) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
6-ИЛОВА
2022-2025 йилларда Жисмоний тарбия
ва спорт илмий тадқиқотлар институти
фаолиятини ривожлантиришнинг
АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
(ИНДИКАТОРЛАРИ)
N
|
Устувор вазифалар
|
Мақсадли кўрсаткичлар
|
Йиллар кесимида
|
2022 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи
|
Масъул ижрочилар
|
|||
2022 йил
|
2023 йил
|
2024 йил
|
2025 йил
|
|||||
Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш |
Илмий салоҳият, фоизда |
50 |
70 |
80 |
100 |
2 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони |
8 |
14 |
18 |
22 |
2,7 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони |
- |
2 |
4 |
6 |
6 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони |
26 |
40 |
52 |
64 |
2,4 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони |
3 |
6 |
12 |
15 |
5 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Институт илмий ходимлари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар |
Дарсликлар сони |
- |
4 |
8 |
12 |
12 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Ўқув қўлланмалари сони |
- |
8 |
12 |
16 |
16 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Монографиялар сони |
5 |
10 |
15 |
20 |
5 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони |
3 |
5 |
7 |
9 |
3 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони |
55 |
70 |
100 |
120 |
2,2 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони |
0,1 |
0,5 |
1,4 |
2,3 |
23 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Илмий конференциялар сони |
1 |
3 |
5 |
8 |
8 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
||
Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш |
Институт илмий ходимлари ва докторантларини етакчи университетлар ва илмий-тадқиқот марказларига малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда хизмат сафарларига юбориш |
3 |
5 |
8 |
10 |
3,3 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
|
Институтга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 36 соатлик юкламани бажариш) |
4 |
8 |
12 |
16 |
4 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Халқаро жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институтлари билан меморандумлар тузиш |
2 |
4 |
8 |
12 |
6 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Халқаро лойиҳалар сони |
- |
1 |
2 |
3 |
3 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Хорижий мустақил илмий тадқиқотчиларни жалб қилиш (тадқиқотчилар сони) |
- |
2 |
4 |
8 |
8 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
||
Республика спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш |
Спорт федерация (ассоциация)лари билан меморандумлар тузиш сони |
8 |
16 |
24 |
40 |
3 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
|
|
Институт фаолиятига қўшимча маблағларни жалб қилиш |
Илмий лойиҳалар, хўжалик шартномалари, депозит, сервис ҳамда пуллик хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар (млн сўм) |
100,0 |
150,0 |
300,0 |
500,0 |
5 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
|
Хорижий грантларни жалб қилиш (млн сўм) |
- |
100,0 |
200,0 |
300,0 |
3 баравар |
Институт, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
|
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
7-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт илмий
тадқиқотлар институти фаолиятини
янада такомиллаштириш
ДАСТУРИ
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
8-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт илмий
тадқиқотлар институти томонидан янги ишланма
ва технологияларни яратиш ва жорий этиш
лойиҳаларини амалга ошириш
ДАСТУРИ
N
|
Лойиҳалар*
|
Молиялаштириш ҳажми (млн сўм)**
|
Молиялаштириш манбалари |
Амалга ошириш муддати |
Амалга ошириш учун масъуллар
|
Жами 8 200 млн сўм
|
|||||
Олий спорт ютуқларини ривожлантириш учун спорт-таълим муассасаларида селекция, саралаш ва ривожланиш мониторингини жорий қилиш. |
500,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари
|
2023 йил апрель |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Республика спорт мусобақаларида натижаларнинг ўсиш динамикасини таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва моделлаштириш. |
1000,0 |
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари |
2023 йил май |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Спортчиларни психо-диагностик таҳлил қилиш ва психологик ҳолатини коррекциялаш учун электрон қурилмалар яратиш. |
1000,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари
|
2023 йил июнь |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Имконияти чекланган болаларнинг комплекс тайёргарлигини ошириш учун инновацион ўйингоҳ яратиш. |
1500,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари
|
2023 йил июль |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Спортчиларнинг тезкор-куч тайёргарлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш учун инновацион ўлчаш қурилмасини яратиш. |
1000,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари
|
2023 йил август |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Спортнинг паралимпия турларига спорт захираси тайёрлаш учун кинематик ва биокимёвий тавсифлари бўйича саралаш тизимини ишлаб чиқиш. |
1000,0 |
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари |
2023 йил сентябрь |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган имконияти чекланган талабаларнинг спорт турлари бўйича жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлашнинг замонавий параметрларини ишлаб чиқиш. |
600,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маблағлари
|
2023 йил октябрь |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Ўқувчи-ёшларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича меъёрларни ишлаб чиқиш. |
600,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маблағлари
|
2023 йил ноябрь |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
|
Аҳоли генофондини яхшилаш учун аёллар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш тадбирларини амалга ошириш. |
1000,0 |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари
|
2023 йил декабрь |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти (Р.Маткаримов)
|
Изоҳлар:
*) Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича кузатув кенгашига мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади;
**) харажатлар амалга оширилган ҳақиқий харажатлардан (тузилган шартнома асосида) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия
ва спорт университети ҳамда унинг филиаллари,
Олий спорт маҳорати институти ҳамда Жисмоний
тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг
ўқитувчилари ва илмий ходимларини хорижий
олий таълим муассасаларига фалсафа
доктори (PhD) илмий даражасини
ҳимоя қилиш учун юбориш
ЖАДВАЛИ
Т/р
|
Хорижий олий таълим муассасаси номи
|
Ўқитувчилар ва илмий ходимлар сони
|
Юбориш йили
|
1. |
Пекин спорт университети (Хитой) |
1 нафар |
2023 йил |
2. |
П.Ф. Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия) |
4 нафар |
|
3. |
Корея миллий спорт университети (Корея) |
1 нафар |
|
4. |
АҚШ спорт академияси (АҚШ) |
1 нафар |
2024 йил |
5. |
Джон Мурс номидаги Ливерпуль университети (Буюк Британия) |
1 нафар |
|
6. |
Сидней университети (Австралия) |
1 нафар |
|
Жами |
9 нафар". |
Президентининг
2022 йил 3 ноябрдаги
ПҚ-414-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги "Самарқанд шаҳрида "Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4311-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-136-сон қарори 7-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи (олий таълим муассасаларига ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлар бундан мустасно)".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-269-сон қарори 3-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Институт битирувчиларига танланган спорт тури бўйича "тренер" ва "тренер-селекционер" мутахассисликлари берилади".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-286-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари (титул ҳомийлик, реклама, ахборот ҳамкорлиги ҳамда телевизион трансляция медиа ҳуқуқларидан тушадиган), шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, олинадиган фойда Ўзбекистон дзюдо федерацияси тасарруфида қолдирилади ҳамда дзюдони янада ривожлантиришга, жумладан дзюдо мактабларини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда федерация фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 4 ноябрь
"Халқ сўзи", 2022 йил 8 ноябрь