Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 977-сон "Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2018 й.

N 977



ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ

ИШЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚАРОРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг шаффоф механизмларини белгилаш йўли билан қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:

ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш бўйича тадбирларнинг ташкил қилинишива ўтказилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

977-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илова (Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати)нинг "Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли орган" устуни 143-позициясидаги "Ергеодезкадастр" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнда берилган).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь