Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 03.11.2022 й. ЎРҚ-800-сон "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.07.2022 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 07.10.2022 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.11.2022 й.

N ЎРҚ-800



СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 июлда қабул қилинган

Cенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган

        

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади стандартлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси


Ушбу Қонуннинг амал қилиши стандартларни ва стандартлаштиришга доир тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ҳамда қўллаш, шунингдек стандартлаштириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Ҳарбий соҳада, давлат сирларини ва бошқа ахборотни ҳимоя қилиш соҳасида, атом энергиясидан фойдаланиш, ядровий ҳамда радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида, молия ва таълим соҳасида стандартлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.



3-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчилик


Стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



4-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


миллий стандарт - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти томонидан қабул қилинган ҳамда кенг жамоатчилик учун очиқ бўлган стандарт;


стандарт - фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки уларнинг натижаларига тааллуқли бўлган, умумий ва кўп марта фойдаланиш учун қоидаларни, умумий принципларни ёки тавсифларни белгилайдиган ҳамда муайян соҳада тартибга солишнинг энг мақбул даражасига эришишга қаратилган ҳужжат;


стандартлаштириш - муайян соҳада тартибга солишнинг энг мақбул даражасига эришишга қаратилган, ҳақиқатда мавжуд бўлган ёки кутилаётган вазифаларга нисбатан умумий ва кўп марта фойдаланиш учун қоидаларни белгилайдиган фаолият;


Стандартлаштириш бўйича миллий орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти;


стандартлаштириш бўйича техник қўмита - фаолиятнинг йўналишлари бўйича стандартлаштириш тизимини ривожлантиришни амалга оширишда иштирок этувчи маслаҳат-кенгаш органи;


стандартлаштириш объекти - маҳсулот, товарлар, хизматлар (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади), жараёнлар, менежмент тизимлари, атамалар, шартли белгилар, тадқиқотлар (синаш), ўлчаш (шу жумладан намуналарни танлаш) ҳамда синаш усуллари, тамғалаш, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари ва бошқа объектлар;


халқаро (минтақавий) стандарт - стандартлаштириш бўйича халқаро ёки минтақавий ташкилот томонидан қабул қилинган ва кенг жамоатчилик доираси учун очиқ бўлган стандарт;


хорижий мамлакатнинг стандарти - хорижий мамлакатнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органи (ташкилоти) томонидан қабул қилинган стандарт;


ўзаро келишув - кўпчилик манфаатдор тарафларнинг мавжуд масалалар бўйича эътирозлари мавжуд эмаслиги билан тавсифланадиган ҳамда барча тарафларнинг фикрларини инобатга олишга ва мос келмаётган нуқтаи назарларни яқинлаштиришга қаратиладиган жараён натижасида эришиладиган умумий келишув.



5-модда. Ўзбекистон Республикасининг

миллий стандартлаштириш тизими


Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади);

Стандартлаштириш бўйича миллий орган;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.



6-модда. Стандартлаштиришнинг асосий принциплари


Стандартлаштиришнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

миллий стандартларни ишлаб чиқишда манфаатдор тарафларнинг ўзаро келишуви;

холислик;

стандартлардаги такрорланишларнинг ва зиддиятларнинг олдини олишга қаратилган ҳамжиҳатлик;

маҳсулот келиб чиққан мамлакатдан ва (ёки) жойдан, шунингдек ишлаб чиқарувчининг мулк шаклидан қатъи назар, маҳсулотга нисбатан камситувчи муносабатга йўл қўймаслик;

очиқлик ва шаффофлик.



7-модда. Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари


Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини муҳофаза қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

маҳсулотнинг сифати масалаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш;

маҳсулотнинг ўзаро алмашувчанлигини ва мослашувчанлигини таъминлаш;

аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун маҳсулотнинг сифатини ҳамда рақобатбардошлилигини илм-фан ва технологияларнинг ривожланиш даражасига қараб ошириш;

барча турдаги ресурсларни тежашга кўмаклашиш, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш;

ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник дастурларни ҳамда лойиҳаларни рўёбга чиқариш чоғида амалий жиҳатдан кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётини ривожлантиришга ва илмий-техник тараққиётига кўмаклашиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номенклатураси ва сифати тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хорижий бозорларга олиб чиқилишига кўмаклашиш;

ўлчаш бирлигини таъминлаш.



8-модда. Стандартлаштириш соҳасидаги давлат

сиёсатининг асосий йўналишлари


Стандартлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

стандартлаштириш тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш;

давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

стандартлаштириш тизими инфратузилмасини такомиллаштириш;

илғор инновацион ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий стандартлаштириш тизимини халқаро тизим билан уйғунлаштириш.



9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

стандартлаштириш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

стандартлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг стандартлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

миллий стандартлаштириш тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади;

талабларига риоя этилиши мажбурий бўлган стандартларни белгилайди;

стандартлаштириш соҳасидаги илмий-техникавий фаолиятни ташкил этади;

стандартлаштириш соҳасидаги хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ва рағбатлантиришни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



10-модда. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга

солиш агентлигининг стандартлаштириш

соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:

стандартлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;

стандартлаштириш режасининг бажарилиши мониторингини амалга оширади;

стандартлар талабларига, шунингдек стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

замонавий бошқарув услубларига асосланган ягона интеграциялашган стандартлаштириш тизимининг яратилишини амалга оширади;

Стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳузурида Апелляция комиссиясини тузади ва унинг фаолиятини ташкил этади;

стандартлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



11-модда. Стандартлаштириш бўйича

миллий органнинг ваколатлари


Стандартлаштириш бўйича миллий орган:

стандартлаштириш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, концепцияларни, шунингдек стратегияларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

стандартлаштириш тизимини рақамлаштиришни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва инновацион технологияларни жорий этиш йўли билан амалга оширади;

стандартлаштириш режасини амалга оширади;

стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилади, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашади;

стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифодалайди;

хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан битимлар тузади ва улар билан ҳамкорликни амалга оширади;

миллий стандартларни тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади, уларни бекор қилиш ҳақида, шунингдек уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

халқаро (минтақавий) стандартларни, хорижий мамлакатларнинг стандартларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартишларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ва уларнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

манфаатдор тарафларнинг янги стандартларни ишлаб чиқишга, амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқишга доир ишларини мувофиқлаштиради;

миллий стандартларни халқаро (минтақавий) стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини ҳисобга олган ҳолда уйғунлаштириш юзасидан манфаатдор тарафларга тавсиялар беради;

стандартлаштириш бўйича тегишли техник қўмиталар мавжуд бўлмаган тақдирда стандартларни ишлаб чиқади;

Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради ва юритади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этади.

Стандартлаштириш бўйича миллий орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



12-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг

стандартлаштириш соҳасидаги ваколатлари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:

янги стандартларни ишлаб чиқишга, амалдаги стандартларга ўзгартишлар киритишга, уларни қайта кўриб чиқишга ва бекор қилишга доир таклифларни тайёрлайди ҳамда уларни стандартлаштириш режасига киритиш учун Стандартлаштириш бўйича миллий органга тақдим этади;

стандартлаштириш режасида назарда тутилган вазифаларни бажаради;

стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида Стандартлаштириш бўйича миллий орган билан биргаликда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш, шунингдек ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва уларни Стандартлаштириш бўйича миллий органга киритади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



13-модда. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита


Стандартлаштириш бўйича техник қўмита стандартларнинг қабул қилинишидан ҳамда қўлланилишидан манфаатдор бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ихтиёрий иштироки асосида, Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг қарорига мувофиқ ташкил этилади.

Стандартлаштириш соҳасидаги тегишли тармоқнинг манфаатдор субъектлари стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус билан чиқиши мумкин.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмита таркибига манфаатдор тарафларнинг вакиллари киритилади.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ҳузурида унинг фаолиятини таъминлаш учун котибият ташкил этилади.

Ташкил этилаётган стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги ахборот барча манфаатдор тарафлар учун очиқдир.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмита:

миллий стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

фаолият соҳасига мувофиқ миллий стандартлар лойиҳаларининг муҳокамасини ташкил этади;

янги миллий стандартларни ишлаб чиқишга, амалдаги миллий стандартларни қайта кўриб чиқишга доир стандартлаштириш режасига киритиш учун таклифлар тайёрлайди;

стандартлаштириш режасига киритилган стандартларни ишлаб чиқишни амалга оширади;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаатлар юборади;

фаолият соҳасига мувофиқ стандартларнинг ахборот базасини шакллантиради ва юритади;

стандартлаштириш соҳасидаги илмий тадқиқотларда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича халқаро, минтақавий ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари ишида Стандартлаштириш бўйича миллий орган билан биргаликда иштирок этади ҳамда мазкур қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилади.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар уни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус билан чиққан субъектларнинг, шунингдек стандартларнинг қабул қилинишидан ва қўлланилишидан манфаатдор бўлган бошқа ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти унинг мажлиси баённомаси асосида Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг қарори билан тўхтатиб турилади.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти қуйидаги ҳоллардан бирида Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг қарори билан тугатилади:

стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ташкил этилиши мақсадларига эришилганда ва унинг кейинги фаолиятига эҳтиёж мавжуд бўлмаганда;

стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан ўн икки ой давомида фаолият олиб борилмаганда;

стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг салбий натижалари тасдиқланганда;

стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинганда.



14-модда. Давлат инспекторлари, уларнинг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Стандартлар талабларига, шунингдек стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати давлат бошқаруви органларининг вакиллари бўлган давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.

Давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;

давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни хўжалик фаолияти субъектидан олиш;

давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларини жалб этиш;

маҳсулот намуналарини ва нусхаларини уларнинг стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун олишни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш, бунда сарфланган намуналарнинг қиймати ҳамда синашни (таҳлилларни, ўлчашни) ўтказиш харажатлари текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимлари жумласига киритилади;

маҳсулотни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), уни сақлаш, транспортда ташиш ва утилизация қилиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

хўжалик фаолияти субъекти текширишдан бўйин товлаган тақдирда, маҳсулотни реализация қилишни тақиқлаш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга:

стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш;

стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва мазкур юридик шахслар томонидан жарима бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилиш;

текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки уни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган импорт маҳсулотни сотишни тақиқлаш.

Текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, давлат инспекторларининг маҳсулотни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки уни реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларини бажармаганлик учун хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Давлат инспекторлари қонунчилик билан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, давлат ёки тижорат сирини ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



15-модда. Стандартлаштиришга доир

ишларни режалаштириш


Стандартлаштиришга доир ишлар стандартлаштириш режасига асосан амалга оширилади.

Стандартлаштириш режаси стандартлаштириш соҳасининг мақсадлари ва уни ривожлантириш йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда, қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан беш йилгача) ва узоқ (беш йилдан ўн йилгача) муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин.

Стандартлаштириш ишларини режалаштириш Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига мувофиқ бўлиши, илмий тадқиқотлар натижаларини ва замонавий технологияларни инобатга олиши керак.

Стандартлаштириш режасининг амал қилиш даврида унга манфаатдор тарафларнинг таклифларига кўра ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилади.

Стандартлаштириш режаси қуйидагилар асосида шакллантирилади:

стандартлаштириш бўйича манфаатдор тарафларнинг, техник қўмиталарнинг таклифлари ва халқаро тажриба;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг иш режалари;

стандартлаштириш соҳасидаги мониторинг натижалари;

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилиш.

Стандартлаштириш режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

стандартларнинг халқаро таснифлагичи кодини;

халқаро (минтақавий) ёки миллий стандарт лойиҳасининг номини;

стандартларни ишлаб чиқиш (қайта кўриб чиқиш) асосини;

стандартлаштиришга доир ишларни амалга ошириш муддатларини;

молиялаштириш манбаини;

таклиф-буюртмани тақдим этган буюртмачи ташкилотни;

иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулот таснифининг кодини.



16-модда. Стандартларнинг ягона ахборот базаси


Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Стандартларнинг ягона ахборот базаси миллий стандартларни, халқаро (минтақавий) стандартларни, хорижий мамлакатларнинг стандартларини ўз ичига олади.



17-модда. Стандартларнинг тоифалари


Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

миллий стандартлар;

халқаро (минтақавий) стандартлар;

хорижий мамлакатларнинг стандартлари.



18-модда. Миллий стандартлар


Миллий стандартлар ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун стандартлаштириш режаси асосида ишлаб чиқилади ва O`zMSt (O`zbekiston Milliy Standarti) белгисига эга бўлади.

Миллий стандартларнинг мазмуни ва белгиси бўйича расмийлаштирилишини, тузилишини белгилаш қабул қилинган миллий стандартлар талабларига кўра амалга оширилади.

Миллий стандартлар қуйидагилар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади:

илмий тадқиқотларнинг (синашнинг) ва ўлчашнинг натижалари;

илм-фан ва техника ютуқлари;

маҳсулотнинг янги турларини, жараёнларни ва хизматларни қўллаш орқали орттирилган амалий тажриба;

халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари ҳамда стандартлаштириш объектига доир талабларни белгилайдиган бошқа ҳужжатлар.

Миллий стандартларни ишлаб чиқиш ушбу Қонуннинг 11, 12 ва 13-моддаларида назарда тутилган манфаатдор тарафлар томонидан амалга оширилади.

Миллий стандартларни ишлаб чиқишнинг бошланиши ва якунланиши тўғрисидаги ахборот, шунингдек миллий стандартлар лойиҳалари Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтига ва электрон порталига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида миллий стандарт лойиҳасини келишиш мажбурийлиги назарда тутилган ҳолларда, ушбу лойиҳа тасдиқлангунига қадар манфаатдор тарафлар билан келишилиши лозим.

Жамоатчилик муҳокамаси даврида миллий стандартлар лойиҳалари стандартлаштириш бўйича соҳага дахлдор техник қўмитада, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса Стандартлаштириш бўйича миллий органда техник муҳокамадан ўтади.

Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтига ва электрон порталига жойлаштирилган миллий стандартлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси олтмиш календарь кун ичида амалга оширилади.

Ишлаб чиқувчи миллий стандарт тасдиқланишидан олдин стандарт лойиҳасини ўн календарь кундан ошмаган муддатда экспертизага юборади.

Миллий стандарт давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, бироқ ушбу стандарт давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган кундан эътиборан кўпи билан олтмиш кундан кейин амалга киритилади.

Миллий стандартлар мамлакатимиз илм-фани ва хорижий илм-фан ютуқларига асосланиши ҳамда ушбу Қонуннинг, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги халқаро шартномаларнинг талабларига зид бўлмаслиги керак.

Миллий стандартлар халқаро савдо учун ортиқча тўсиқларни юзага келтирмаслиги керак.

Миллий стандартларда маҳсулотга ва унинг таснифига, атамаларга, шартли белгиларга, синаш (ўлчаш), намуналар танлаш, тамғалаш усулларига, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларига, бошқариш тизимларига доир талаблар белгиланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш учун асослантирилган ҳолларда, миллий стандартларда анъанавий технологияларнинг имкониятларидан ўзиб кетувчи истиқболдаги дастлабки талаблар белгиланади.

Миллий стандартни қабул қилишнинг мажбурий шарти ўзаро келишувга эришишдан иборатдир.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмитада миллий стандарт лойиҳаси кўриб чиқилаётганда, агар стандарт лойиҳасида келтирилган талаблар, илмий ишланмалар, тадқиқотларни давом эттириш қўмита аъзолари томонидан мақсадга мувофиқ деб топилса, мазкур стандарт лойиҳаси муайян муддатга дастлабки стандарт тарзида қабул қилинади ва унга DS (Dastlabki Standart) белгиси берилади.

Маҳсулот сифатини оширишга қаратилган, ишлаб чиқаришдаги техник регламентларга ва стандартларга зид бўлмаган, мамлакат миқёсида қўллашга тавсия этилаётган лойиҳалар техник шартларда ноу-хау сифатида фойдаланилган ютуқлар асосида манфаатдор тарафларнинг ташаббусига кўра, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарга кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун юборилиши мумкин.

Давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган стандартлар қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.



19-модда. Халқаро (минтақавий) стандартлар

ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари


Ўзбекистон Республикасида халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари қўлланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг уларни амалга киритиш тўғрисидаги қарори асосида миллий стандартлар билан тенг равишда қўлланилади.



20-модда. Миллий стандартларга ўзгартишлар

киритиш ва уларни бекор қилиш


Миллий стандартларга ўзгартишлар киритиш, миллий стандартларни алмаштириш, алоҳида талабларга қўшимчалар киритиш ёки уларни чиқариб ташлаш, миллий стандартларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш ёки тиклаш, уларга янги талаблар киритиш ва уларни халқаро (минтақавий) стандартлар билан уйғунлаштириш амалдаги қонунчиликнинг бузилишига олиб келмайдиган ҳолларда амалга оширилади.

Миллий стандартларга ўзгартишлар киритиш мазкур стандартни ишлаб чиқувчи ёки Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан амалга оширилади.

Миллий стандартларни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

мазкур стандартларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига зид эканлиги;

мазкур стандартлар ўрнига янги миллий, халқаро (минтақавий) стандарт амалга киритилганлиги;

мазкур стандартни қўллашнинг долзарблиги йўқолганлиги.

Миллий стандартни бекор қилиш ташаббуси билан чиққан шахслар уни бекор қилиш учун Стандартлаштириш бўйича миллий органга стандартни бекор қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини асослантирган ҳолда ўз таклифларини юборади.

Миллий стандартларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги ахборот Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтига ҳамда электрон порталига жойлаштирилади, шунингдек жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш олтмиш календарь куни ичида амалга оширилади.



21-модда. Стандартлаштириш масалалари

бўйича узил-кесил қарор қабул қилиш.

Апелляция комиссиясининг фаолияти


Стандартларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, амалга киритиш, уларга ўзгартишлар киритиш, уларни қайта кўриб чиқиш, тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш чоғида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳолларда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги стандартлаштириш масалалари бўйича узил-кесил қарор қабул қилади.

Стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳузурида Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси тўғрисидаги низом ва Апелляция комиссиясининг таркиби Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланади.

Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан қабул қилинган қарордан норози бўлган манфаатдор тарафларнинг ёки стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг мурожаатларини (апелляцияларини) кўриб чиқиш Апелляция комиссиясининг ваколатларига киради.

Стандартлаштириш бўйича миллий орган ходимлари Апелляция комиссияси таркибига кириши мумкин эмас. Агар Апелляция комиссиясининг аъзоси апелляциянинг тарафлари бўлган шахсларга хизмат юзасидан ёки бошқа жиҳатдан тобе бўлган бўлса ёхуд тобе бўлса ёки бундай аъзонинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда ушбу аъзонинг апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин эмас.

Манфаатдор тараф ёки стандартлаштириш бўйича техник қўмита Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг қароридан норози бўлган тақдирда, шунингдек, агар стандартлаштириш соҳасидаги тартиб-таомиллар Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг қарори ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли бузилган деб ҳисобласа, Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги керак.

Миллий стандартнинг ёки унинг лойиҳасининг мазмуни апелляция предмети бўлиши мумкин эмас. Агар Апелляция комиссияси Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг қарори ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) стандартлаштириш соҳасидаги тартиб-таомилларни бузади деб топса, ушбу комиссия тартиб-таомилнинг бузилишлари Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан бартараф этилишини назарда тутувчи қарор қабул қилади.

Апелляция комиссиясининг қарори мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади ва низонинг тарафларига тақдим этилади.



22-модда. Стандартларни қўллаш


Стандартлар ихтиёрий равишда қўлланилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидаги стандарт талабларига мажбурий равишда риоя этилишига оид ҳаволалар кўрсатилган ҳоллар мустасно (стандартнинг мажбурий талаби).

Стандартлар маҳсулотни ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, сақлаш, синаш, текшириш ва ўлчаш, маҳсулотнинг намуналарини олиш босқичларида, атамаларга, рамзларга, ўровларга, тамғалашга ёки этикеткаларга ҳамда уларни туширишга, маҳсулотнинг ишлашига (уни қўллашга, ундан фойдаланишга), уни ташишга, реализация ва утилизация қилишга (қайта ишлашга) нисбатан, бошқа стандартлаштириш объектларига нисбатан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида қўлланилиши мумкин.

Халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларга аъзолигида;

стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мавжуд бўлганда;

Стандартлаштириш бўйича миллий орган ва халқаро, минтақавий, чет эл ташкилоти ўртасида стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим мавжуд бўлганда;

халқаро (минтақавий) стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қўллаш чоғида стандартлаштириш органлари билан тузилган шартномаларга риоя этилганда.

Стандартлардан Ўзбекистон Республикасининг техник регламентларини ишлаб чиқиш учун асос сифатида фойдаланилиши мумкин. Техник регламентларнинг талабларини бажариш ва маҳсулотнинг техник регламентлар талабларига мувофиқлигини танловга оид қисм бўйича ихтиёрий равишда баҳолаш учун ўзаро алоқадор бўлган стандартлар қўлланилади.

Ишлаб чиқарувчи ва (ёки) ижрочи учун у маҳсулотнинг мазкур стандартга мувофиқлигини эълон қилганда стандарт талаблари бажарилиши шарт, шу жумладан маҳсулот белгиси тамғалашда, фойдаланишга оид ҳужжатларда ёки бошқа ҳужжатларда, шартномаларда, рекламада, ахборот ресурсларида ва ахборот тақдим этишнинг бошқа шаклларида қўлланилган тақдирда ушбу талаблар бажарилиши шарт.

Стандартларда маҳсулотга оид такрорланувчи талабларни қўллашга йўл қўйилмайди.

Қуйидаги стандартларни қабул қилишга йўл қўйилмайди:

умуммажбурий хусусиятга эга бўлган нормаларни ўз ичига олган, фуқароларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган стандартларни;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ва техник регламентларга зид бўлган стандартларни;

маҳсулотнинг эркин муомалада бўлишига тўсиқлар яратадиган, бозор рақобатини бартараф этишга ва чеклашга қаратилган стандартларни.

Стандартлаштиришга доир ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўллаш муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Экспортга юборилаётган маҳсулотга оид талаблар маҳсулотни етказиб беришга доир шартнома қоидаларига мувофиқ белгиланади.



23-модда. Стандартларни эълон қилиш,

тарқатиш ва нашр этиш


Миллий стандартларни эълон қилиш ва шартнома асосида тарқатиш Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан амалга оширилади.

Миллий стандартлар давлат тилида эълон қилиниши керак.

Стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг, шунингдек хорижий мамлакатларнинг стандартлари ва бошқа нашрлари кейинчалик давлат тилига расмий таржима қилинган ҳолда, ушбу ташкилотларнинг расмий тилларидан бирида қабул қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг стандартларини нашр этиш ҳамда тарқатиш стандартлаштириш бўйича халқаро ёки минтақавий ташкилот белгилаган тартибда ва шартлар асосида Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан амалга оширилади.

Хорижий мамлакатларнинг стандартларини нашр этиш ва тарқатиш мазкур давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан амалга оширилади.

Чет эл ҳуқуқ эгалари билан тузилган лицензияга оид шартномаларда, шунингдек халқаро шартномаларда ва бошқа халқаро ҳуқуқ нормаларида халқаро (минтақавий) стандартлардан, хорижий мамлакатларнинг стандартларидан пулли асосда эркин фойдаланиш назарда тутилган ва (ёки) ушбу стандартлардан эркин фойдаланишга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган ҳолларда, Стандартлаштириш бўйича миллий орган тегишли ҳужжатларни тақдим этганлик учун тўлов миқдори ҳамда уларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.



24-модда. Стандартлаштириш соҳасидаги

ахборот таъминоти


Стандартлаштириш соҳасидаги ахборот таъминоти қуйидагилар воситасида амалга оширилади:

стандартлар тўғрисидаги ахборотни веб-сайтларга жойлаштириш;

стандартларни, расмий нашрларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини тарқатиш.

Стандартлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш уларни Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтларида ва стандартларнинг йиллик ахборот кўрсаткичларида расмий эълон қилиш воситасида амалга оширилади.

Стандартлар тўғрисидаги ахборот жумласига қуйидагилар киради:

рақами ва номи;

қўлланилиш соҳаси;

тасдиқланганлиги, ўзгартишлар киритилганлиги ҳамда бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами;

ишлаб чиқувчи ҳақидаги маълумотлар.



25-модда. Стандартлаштириш соҳасидаги

ишларни молиялаштириш


Стандартлаштириш соҳасидаги ишларни молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

манфаатдор ташкилотларнинг маблағлари;

ихтиёрий бадаллар;

қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар.

Стандартлаштиришга доир қуйидаги ишлар давлат томонидан молиялаштирилиши лозим:

халқаро (минтақавий) стандартларни ишлаб чиқиш ёки уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси бўйича стандартларни ишлаб чиқиш;

стандартлаштириш режасида назарда тутилган миллий стандартларни ишлаб чиқиш;

стандартлаштириш бўйича умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишларини ва бошқа ишларни амалга ошириш;

Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва юритиш;

стандартлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа фаолият.



26-модда. Низоларни ҳал этиш


Стандартлаштириш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



27-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги

қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик


Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади. Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Стандартнинг стандартлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбурий талабларига маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан:

ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда - стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади;

худди шундай ҳуқуқбузарлик ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида такроран содир этилганда - стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар мустасно.

Ундирилган жарима суммасининг эллик фоизи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.



28-модда. Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш,

шунингдек айрим қонун ҳужжатларини

ўз кучини йўқотган деб топиш


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 9, 340-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431-модда; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда) 43-моддасидаги "халқаро ва (ёки) давлат стандартлари, нормалари ҳамда талабларига" деган сўзлар "миллий стандартлар, нормалар ҳамда талабларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 11, 791-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1065-модда) 40-моддасидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 217, 218-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 464-модда, N 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


405-модданинг биринчи қисмидаги "давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


407-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Стандартларда товарларнинг сифатини назорат қилишга нисбатан талаблар белгиланган ҳолларда, сифат улардаги кўрсатмаларга мувофиқ текширилиши керак".


4. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда; 2010 йил, N 5, 177-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 265, 267-моддалар, N 9, 589, 592-моддалар; 2020 йил, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 797-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "давлат" деган сўз "миллий" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги 483-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 239-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 8, 470-модда, N 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 4, 290-модда; 2022 йил, N 5, 465-модда) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат томонидан нормалаштириш озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, харид қилиш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, транспортда ташиш ҳамда реализация қилиш шарт-шароитларига доир талабларни ўз ичига олган техник регламентларни, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини, фитосанитария нормаларини, қоидаларини ҳамда гигиена нормативларини, миллий стандартларни, техник шарт-шароитларни (бундан буён матнда нормалар ва қоидалар деб юритилади) белгилаш йўли билан амалга оширилади".


6. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Радиочастота спектри тўғрисида"ги 725-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 16-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 6-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда; 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 9, 414-модда; 2011 йил, N 12/2, 366-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 6, 570-модда) 2-моддасининг ўн еттинчи хатбошисидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 4, 98-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 8, 470-модда, N 9, 591-модда, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 11-моддасидаги "давлат стандартларини" деган сўзлар "миллий стандартларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 майда қабул қилинган "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-97-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 5, 219-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


16-модданинг биринчи қисмидаги "давлат стандартлари, қоидалари ҳамда нормалари" деган сўзлар "миллий стандартлар, қоидалар ҳамда нормалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17-модданинг биринчи қисмидаги "давлат стандартлари, қоидалари ҳамда нормалари" деган сўзлар "миллий стандартлар, қоидалар ҳамда нормалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган "Электр энергетикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-225-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 339-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


10-модданинг биринчи қисмидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августда қабул қилинган ҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги ЎРҚ-393-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 314-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 4, 290-модда) 26-моддасининг биринчи қисмидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 июлда қабул қилинган "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-626-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 7, 446-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 10, 968-модда) 3-моддасининг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмаси - ташкилий тузилма, илмий-техника сиёсати, техник ва дастурий воситалар, базавий ва соҳага оид фазовий маълумотлар, метамаълумотлар ҳамда метамаълумотлар базаларини, фазовий маълумотлар сервисларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин бўлган фазовий маълумотларни ишлаб чиқиш, янгилаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш, бериш, интеграциялаш ҳамда улардан фойдаланиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ичига оладиган тизим".


13. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 145-модда; 2022 йил, N 6, 570-модда) 20-моддаси иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги ЎРҚ-680-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 286-модда) 12-моддасининг учинчи қисмидаги "давлат стандартларида" деган сўзлар "миллий стандартларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 июлда қабул қилинган "Фазовий маълумотлар тўғрисида"ги ЎРҚ-702-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 662-модда) 14-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси деганда ташкилий тузилмани, илмий-техника сиёсатини, техник ва дастурий воситаларни, базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларни, метамаълумотларни ҳамда метамаълумотлар базаларини, фазовий маълумотлар сервисларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин бўлган фазовий маълумотларни ишлаб чиқиш, янгилаш, уларга ишлов бериш ва интеграциялаш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ичига оладиган тизим тушунилади".


16. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-731-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 11, 1063-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


15-модда тўртинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24-модданинг иккинчи қисмидаги "давлат стандартларига" деган сўзлар "миллий стандартларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Стандартлаштириш тўғрисида"ги 1002-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 46-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги 1003-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 47-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 82-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда) Х бўлими;


4) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 482-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 67-модда) VII бўлими;


5) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) 5-моддаси;


6) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 3 апрелда қабул қилинган "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-202-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 4, 129-модда);


7) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) 8-моддаси;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 10, 263-модда) 5-моддаси;


9) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда) 9-моддаси;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 510-модда) 12-моддаси;


11) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрда қабул қилинган "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-597-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 891-модда) 4-моддаси;


12) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 36-моддаси.



29-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



30-модда. Қонунчиликни ушбу

Қонунга мувофиқлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга киради.

Ушбу Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги стандартлари ва O`zDSt аббревиатураси белгиси билан қабул қилинган тегишли ҳужжатлар миллий стандартлар деб ҳисобланади ҳамда улар ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида қайта кўриб чиқилиши керак.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 ноябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 4 ноябрь