Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни: ишланмайдиган байрам куними?

preview

Баъзи телеграм-каналлари 2023 йил 11 ноябрдан бошлаб – касаба уюшмалари куни – ишланмайдиган кун эканлиги ҳақида хабар тарқатди.

Масалага  эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС ойдинлик киритди.

 

Чиндан ҳам 23.11.2020 йил ЎРҚ-648-сон қонуннинг 1-моддасига кўра 11 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари куни деб белгиланган. Аммо 2022 йил 28 октябрда тасдиқланган янги Меҳнат кодексига кўра бу кун ишланмайдиган байрам кунлари сирасига киритилмаган .

2022 йил 11 ноябрь куни президент касаба уюшмаси ходимларини касб байрами билан табриклаб, ушбу кунга бағишланган янги дам олиш кунини жорий этишни таклиф қилди. Бунинг учун қонун билан Меҳнат кодексига тегишли қўшимча киритиш керак (Меҳнат кодексининг 208-моддаси давлат байрамлари рўйхатига).

Бундай қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Олий Мажлисда муҳокама қилинган, аммо шу кунгача эълон қилинмаган, демак, кучга кирмаган.

Шундай қилиб, 11 ноябрь ҳали ҳам иш куни, бу кун ҳали қонун билан дам олиш куни сифатида тасдиқланмаган.

Эътибор беринг

Мақолаларни кузатиб бориш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

Биз сизни кадрлар масалалари бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқиши билан биринчилардан бўлиб таништирамиз.