Ўзбекистон ХМТнинг иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилди

preview

Президент 12.03.2024 йилда ЎРҚ-918-сонли  “Халқаро меҳнат ташкилотининг иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади (Женева, 1949 йил 1 июль).

 

Қонунчиликдаги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ушбу ҳужжат нима ҳақида: Халқаро меҳнат ташкилотининг иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенцияси ходимларга иш ҳақини тўлашда адолатни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Унинг мақсадлари:

  • қонунчиликка мувофиқ иш ҳақининг мунтазам тўланишини таъминлаш;
  • қонуний асосларсиз иш ҳақини ушлаб қолишдан ҳимоя қилишни кафолатлаш;
  • иш ҳақини тўлашда кечикишларнинг олдини олиш ва тўловларни таъминлаш учун маблағларни назарда тутиш.

 

Иштирокчи мамлакатлар учун аҳамияти 

95-сонли Конвенция иштирокчи давлатларни иш ҳақининг адолатли тўланишини таъминлаш, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш ҳақи соҳасида эксплуатациянинг олдини олиш учун қонунчилик ва бошқа чораларни кўришга чақиради. Конвенция халқаро миқёсда ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди.