Таътилга чиққан ходим ўрнига ишлаган шахсни бу лавозимга расмийлаштириш ва ҳақ тўлаш

preview

«Ходимнинг таътил вақтида унинг вазифаларини бажариш бошқа ходимга, унинг розилиги билан, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг лавозим маошидан 20% миқдордаги қўшимча тўлов билан юклаш  режалаштирилмоқда.

Бироқ янги МК қоидалари вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишлаганда иш учун тўлов қисмида ўзгарди. Меҳнат кодексининг 259-моддасига мувофиқ бир неча касбда (лавозимда) ишлаган ҳолларда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:  бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун – бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида. Агар  бу ишбай тўловни назарда тутмаса, ҳақиқатда бажарилган ишни қандай ҳисобга олиш ва буйруқни қандай расмийлаштириш керак? Буйруқда бир неча касбда ишлаётган ходимга вақтинча йўқ бўлган ходимнинг лавозим маошидан 20% миқдордаги қўшимча тўлов белгилаш мумкинми?»

Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин .

Меҳнат кодексининг 259-моддаси маъносидан келиб чиққан ҳолда, агар ходимга иш ҳажми кўпайгани учун таътилдаги ходимнинг лавозим маошидан 20% миқдорида қўшимча тўлов белгиланса,  у ҳолда ходим таътилдаги ходим учун ишни тўлиқ эмас, балки унинг бешдан бир қисмини бажариши керак – бир неча касб, лавозимда ишлаганлик учун ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида .

Ходимга қўшимча иш топшираётганда, агар унга  вақтинча йўқ бўлган ходимнинг бутун иш ҳажмини топшириш мўлжалланмаган бўлса, ходим бажарадиган мажбуриятларни ва қўшимча тўлов миқдорини аниқ белгилашни тавсия қиламиз. Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш даври тугагандан кейин маълум турдаги иш бажарилганини тасдиқловчи бажарилган ишлар далолатномасини тузиш мумкин .

Ходимнинг иш берувчи билан келишилган муддат давомида қўшимча ишни бажаришга розилиги меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишни талаб қилмайди ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ходим буйруқ матни билан таништирилиши  ва рози бўлган тақдирда уни имзолаши керак .

Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишлаш ҳақидаги буйруқда ходимга вақтинча йўқ бўлган ходимнинг барча мажбуриятларини бажариш топширилаётганини  кўрсатманг, балки уни бажарганлик учун қўшимча тўловнинг маълум миқдори ва ҳажмини кўрсатинг.

Агар ходим таътилдаги ходим учун ишнинг тўлиқ ҳажмини бажарса, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишлаш вақтига мутаносиб равишда вақтинча йўқ бўлган ходимнинг меҳнати учун тўловдан 100% миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилиши керак.

Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди .

Уч иш кунидан кечиктирмай бошқа тарафни ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда ходим қўшимча ишни бажаришни муддатидан олдин рад этиш, иш берувчи эса уни бажариш тўғрисидаги топшириқларни муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга .

 

«Жавоб берамиз» лойиҳасидан саволни ҳам ўқинг: