Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан у билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

26.06.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– ходим билан меҳнат шартномасини бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги учун бекор қилиш қачон қонуний ҳисобланади;

– ходимнинг бажараётган ишига мувофиқ эмаслигини қандай тасдиқлаш керак;                         

– меҳнат шартномасини ходимнинг бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилишнинг қадам-бақадамт шартнома.

Ходим билан меҳнат шартномасини бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли бекор қилиш қачон қонуний ҳисобланади

Агар ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ўзининг функционал мажбуриятларини у ишга қабул қилинган иш доирасида бажара олмаётган бўлса, сиз ходим билан меҳнат шартномасини  кўра бекор қилишингиз мумкин. Шунинг учун ходимнинг функционал мажбуриятларининг ҳажми ва мазмунини унинг меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномасида (ходим у билан қўл қўйдириб таништирилган бўлиши керак) аниқ белгиланг. Агар корхонангизда лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилмаган бўлса, функционал мажбуриятларнинг тўлиқ рўйхатини меҳнат шартномасида кўрсатиш лозим. Агар бундай қилмай, фақат ходим қабул қилинган лавозимни (ишни) кўрсатиш билан чеклансангиз, келгусида унинг меҳнат мажбуриятлари доирасига нималар кириши ва нималар кирмаслиги тўғрисида низолар юзага келиши мумкин.   

«Малаканинг етарлича бўлмаслиги» нимани билдиради? 

Малака – бу ходимнинг тайёрлик, маҳорат савияси, унинг муайян лавозим ёки касб билан назарда тутилган мажбуриятларни бажариш қобилиятининг даражасидир. У: разряд, синф, унвон ва бошқа тоифалар билан белгиланади.  

Демак, малаканинг етарлича бўлмаслиги ходимнинг ишни бажариш учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар, лаёқат, тайёргарлик, ташкилотчилик қобилиятлари ва бошқа ишчанлик фазилатларига эга эмаслигини билдиради. Шунинг учун малаканинг етарлича бўлмаслиги – бу ходимда у ёки бу таълим даражаси ёки йўналиши йўқлигини билдирибгина қолмайди. Таълим тўғрисида тегишли дипломга эга, интилувчан, меҳнат интизомини бузмайдиган ходим ҳам ишга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Айтайлик, олий юридик маълумотга эга маслаҳатчи юрист хўжалик шартномаларини тузишда, буйруқларга виза қўйишда доим хатоларга йўл қўяди.

Фақат агар у ёки бу лавозимни эгаллаш ё ишни бажариш учун қонунчилик томонидан маълум диплом, гувоҳнома ва ҳоказолар бўлиши талаб қилинганда, ходимда уларнинг бўлмаслиги уни ишга мувофиқ эмас деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин .

Меҳнат шартномасини  кўра бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги учун бекор қилманг, агар:

  • ходим меҳнат шартномаси ёки лавозим йўриқномасида шарт қилиб белгиланмаган...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro