Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади

21.05.2024

Тавсияномада:

– ишдан бўшатиш учун асос;

– огоҳлантириш муддатлари;

– огоҳлантириш муддатини ҳисоблаш;

– огоҳлантириш шакли;

– аризани қайтариб олиш;

– ишдан бўшатишни расмийлаштириш.

Агар ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга қарор қилган бўлса, иш берувчи унга рад жавобини беришга ҳақли эмас. Бунда МК бу ҳақида иш берувчини икки ҳафта олдин огоҳлантириш мажбуриятини белгилайди. Бироқ, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра келишув муддатини қисқартириш мумкин, шу жумладан меҳнат шартномасини ариза берилган куни ҳам бекор қилиш мумкин,  .

Ходим қандай асосга кўра ишдан бўшаши мумкин

Ходим билан меҳнат шартномасини унинг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос – МК 160-моддаси . Ходим ҳар қандай турдаги меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра ишдан бўшашда МК ходимларга ягона мажбуриятни – бу ҳақида иш берувчини олдиндан ва ёзма шаклда огоҳлантириш мажбуриятини юклайди .

Вазият
Аризани қабул қилишни рад этиш мумкинми

Ходим ишдан бўшашни хоҳлаб, ариза ёзди, аммо ходим барча тугалланмаган ишларни ёпмагунига қадар директор уни бўшатишни хоҳламайди. Ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қабул қилишни рад этиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас.

Амалиётда ходимнинг бошлаган ишини якунламаганлиги ёхуд муддатли меҳнат шартномасининг муддати ҳали тугамаганлиги ёки ўрнига бошқа ходим топилмаганлиги ва ҳоказоларга асосланган ҳолда иш берувчи ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиши ҳоллари учраб туради. Қонунчиликда иш берувчи ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиши мумкин бўлган сабаблар назарда...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro