Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирлиги 19-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 201-сон, Молия вазирлигининг 106-сон "Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 22.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2168-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2010 й.

N 2168

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.12.2010 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.12.2010 й.

N 201


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.12.2010 й.

N 106


   

ҚАРОРИ


Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал

архивлар фаолиятини молиялаштириш

тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида

(2011 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 1 февралдаги 07-26, 01/367, 29-сонли "Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1214, 2003 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 3-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Адлия вазири

Р. Муҳитдинов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

    

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 501-модда.