Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2007 й. ПҚ-613-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2007 й.

N ПҚ-613



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТУЗИЛМАСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи - молия вазири ўринбосари лавозими киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 25 мартдаги ПҚ-36-сонли қарорнинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 139-модда.