Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2010 й. 123-сон "Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2010 й.

N 123



ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА НАРКОТИК

МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНИШИГА ҚАРШИ

КУРАШ СОҲАСИДА ХОРИЖИЙ, ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР

ЁКИ ЧЕТ ЭЛ ДАВЛАТЛАРИ, ШУНИНГДЕК БОШҚА ЮРИДИК

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН

ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ЛОЙИҲАЛАРИ/ДАСТУРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек ички донорларнинг маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат ташкилотлари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини самарали амалга ошириш, уларнинг амалга оширилиши учун фаолиятни мувофиқлаштиришни такомиллаштириш ва қатъий назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу Низомни халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, чет эл ҳукумат ташкилотлари, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларига етказсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 198-модда.