Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 19.07.2011 й. 42-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.07.2011 й. 2246-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.07.2011 й.

N 2246




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.07.2011 й.

N 42


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 1 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 19 ноябрдаги 100-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2158, 2010 йил 20 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 47-сон, 441-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                              Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 311-модда