Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 48-сон, Халқ таълими вазирлигининг 23-сон "Баркамол авлод" болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10.08.2011 й. Қарори (АВ томонидан 23.09.2011 й. 2267-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2011 й.

N 2267

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.08.2011 й.

N 48


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.08.2011 й.

N 23


ҚАРОРИ


"Баркамол авлод" болалар марказларида болалар

ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш

ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 3 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 89-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Баркамол авлод" болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Халқ таълими вазири

Т. Ширинов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 39-сон, 400-модда