Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2002 й. 440-сон "2002 йил 28-29 декабрь шанба ва якшанба дам олиш кунларини 2002 йил 30-31декабрь душанба ва сешанбага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.12.2002 й.
N 440
2002 ЙИЛ 28-29 ДЕКАБРЬ ШАНБА ВА
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ
2002 ЙИЛ 30-31ДЕКАБРЬ ДУШАНБА ВА
СЕШАНБАГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Янги йил байрами муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2002 йил 28-29 декабрь шанба ва якшанба дам олиш кунларини 2002 йил 30-31декабрь душанба ва сешанбага кўчирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов