Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 17.03.2023 й. 4-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16.03.2023 й. 5-сон "16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.03.2023 й. 2752-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.03.2023 й.
N 2752-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 17.03.2023 й. N 4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.03.2023 й. N 5 |
ҚАРОРИ
"16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат
эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган
деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 декабрдаги 104 ва 41-сон "16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2752, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 27-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири
|
Ш.Д. Кудбиев |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А.С. Иноятов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 27 март