Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2023 й. 526-сон "Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2023 й.

N 526




ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ОЛИНГАН

МОЛ-МУЛКЛАРНИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

АУКЦИОН ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА

"E-AUKSION SHOP" ЭЛЕКТРОН САВДО

ДЎКОНИ ОРҚАЛИ СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат активларини бошқариш агентлигининг давлат даромадига олинган мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотиш мақсадида "E-auksion" электрон савдо платформасида "E-auksion shop" электрон савдо дўкони фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"E-auksion" электрон савдо платформасида рўйхатдан ўтиш, буюртма яратиш ва савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш;

"E-auksion shop" электрон савдо дўконида соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;

"E-auksion shop" электрон савдо дўконида такрорий савдоларни ўтказиш;

савдо ғолиби (салоҳиятли ғолиб) билан ҳисоб-китоб қилиш ва закалат пулини қайтариш.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотишнинг хусусий операторлар томонидан ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 октябрь