Асосий ва қўшимча таътил кунларини қандай қилиб тўғри жамлаш керак

preview

Жуда кўпчиликни чалкаштирадиган мураккаб савол: асосий ва қўшимча таътил кунларини қандай қилиб тўғри қайта ҳисоблаш керак.

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Асосий таътил

Таққослаш учун биз «меҳнат» ва «календарь» таътил кунларининг мослик жадвалини кўриб чиқишни таклиф этамиз. Таътилни ҳисоблаб чиқариш душанба кунидан бошланади, деб фараз қилайлик:

Иш кунлари

Календарь кунлари

Таътилни қайта ҳисоблаш керакми

Нима қилиш керак

15

18

Ҳа, календарь кунларида таътил давомийлиги камида 21 кун бўлиши керак, бу ерда – 18

Меҳнат шартномасининг ёки меҳнат шартномасига қўшимча келишувнинг  мазмунини қайта кўриб чиқинг (камида 21 календарь кун). Ҳақиқатда таътилнинг умумий давомийлиги охирги сига нисбатан ошади

18

21

Йўқ, агар таътилнинг умумий давомийлигини кўпайтириш режалаштирилмаётган бўлса

Меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувларда «календарь» кунлар кўрсатилади. Ҳақиқатда  – таътил кўпаймайди

21

24

Йўқ, агар таътилнинг умумий давомийлигини кўпайтириш режалаштирилмаётган бўлса

Меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувларда «календарь» кунлар кўрсатилади. Ҳақиқатда – таътил кўпаймайди

24

28

Йўқ, агар таътилнинг умумий давомийлигини кўпайтириш режалаштирилмаётган бўлса

Меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувларда «календарь» кунлар кўрсатилади. Ҳақиқатда –таътил кўпаймайди

Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда барча ходимлар учун асосий таътил давомийлигини кўпайтириши мумкин. Аммо 2023 йил 30 апрелгача таътил 21 календарь кундан кўп бўлган (иш кунларидаги ҳисоб-китобларга мувофиқ) ходимлар учун асосий таътилнинг давомийлигини 21 календарь кунгача қисқартириш тавсия этилмайди. Бу ходимларнинг вазиятини ёмонлаштириш деб баҳоланиши мумкин.

 

Қўшимча таътиллар :

  • Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар

МК 481-м.

Мажбурий тартибда тақдим қилинади

 

  • Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчилар

МК 483-м.

  • Битта  ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи борлар

МК 220-м.

  • Қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда

МК 219-м. 5-хатбоши

 

Агар ходим бир неча турдаги қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқига эга бўлса, улар жамланади.

Мисол
Таътилни ҳисоблаш
Ходимнинг асосий меҳнат таътили – 24 календарь кун. Шунингдек, жамоа шартномасига биноан корхонанинг барча ходимларига қўшимча 3 кунлик таътил берилади. Ходимнинг ташкилотдаги стажи – 23 йил, у Чернобиль аварияси оқибатларини бартараф этиш иштирокчиси, нурланиш касаллигига чалинган.

Ҳар йиллик меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаймиз:

Таътил тури

Асос

Давомийлиги

Асосий

МК 217-м. 

24 календарь кун

Жамоа шартномасига мувофиқ қўшимча таътил

 

3 календарь кун

Кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил

МК 220-м.

8 календарь кун

Нурланиш касаллигига чалинганга қўшимча таътил

МК 219-м. 5-хатбоши;

06.04.1992 й. 170-сон ВМ ва ОСПҚга иловага 14-б.

14 календарь кун

Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади .

Кўриб чиқилаётган мисолда ходимга ҳаммаси бўлиб ҳар йили 49 календарь кун давомийлигида таътил берилиши керак.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти