Қўшимча таътилнинг давомийлиги ўзгарса, уни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

preview

Агар йил давомида қўшимча таътил кунларининг сони ўзгарса, иш стажи учун уларни қандай тўғри ҳисоб-китоб қилиш, бунда қандай омилларни ҳисобга олиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Бундай қўшимча таътилларни тақдим этишни бошлашдан аввал МКнинг 220-моддаси талабларини яхшилаб ўрганиб чиқинг.

Ҳисоб-китобларда хатоликка йўл қўймаслик учун иш берувчиларга ҳар йили корхонанинг ички ҳужжати (буйруқ) билан жорий иш йили учун ҳар бир ходим учун қўшимча таътил кунлари сонини белгилашни тавсия қиламиз:

Қўшимча таътил кунларининг сони

Битта ташкилотда, тармоқда ишлаш даври *

* Иш берувчининг таклифи билан қабул қилинганда бошқа иш берувчидаги стаж ҳам ҳисобга олинади

2

5–10 йил

4

10–15 йил

6

15–20 йил

8

20 йил ва ундан ортиқ

 

Нима учун ходимда меҳнат фаолиятининг бошланиш санаси иш йилининг бошланиш санаси билан мос  келмаслиги мумкин

Масалан, ходимда узлуксиз стаж 2023 йил 1 июлдан бошлаб ҳисобланади, таътил эса 1 июлдан эмас, балки 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабргача бўлган иш йили учун берилади... Агар иш даври турли сабабларга кўра тўхтатилган бўлса (бола парваришлаш таътили, муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ўша корхонанинг ўзида янги меҳнат шартномасини тузиш муносабати билан битта тармоқдаги ташкилотда кўп йиллик умумий стаж ва б.), бу содир бўлиши мумкин.

Эътибор беринг

МКнинг 220-моддасига кўра қўшимча таътиллар узлуксиз иш стажи учун эмас, балки кўп йиллик иш стажи учун берилади. Ва бу ҳолда ишдаги танаффус аҳамиятга эга эмас. Асосийси – битта ташкилотда, битта тармоқда кўп йил ишлаш.

Шунингдек, агар ходим иш берувчининг таклифи бўйича ишга олинган бўлса, кўп йиллик иш стажи ҳисоб-китобига бошқа иш берувчидаги стаж ҳам киритилади.

 

Меҳнат кодексининг 220-моддаси талаблари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • қонунчиликда иш стажи учун ҳар йилги узоқроқ қўшимча меҳнат таътиллари берилиши назарда тутилган айрим тоифадаги ходимларга ;
  • иш берувчи бўлган микрофирмаларнинг ходимларига ушбу микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили берилиши мумкин. Бундан таътилнинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади .

 

Қўшимча кунлар сони у тақдим этилган даврга (иш йилига) ва ушбу даврдаги иш стажига боғлиқ.

1) Агар иш йили корхонада меҳнат фаолияти  бошланган санага тўғри келса.

Қўшимча таътилларни беришда қийинчиликлар юзага келмаслиги керак, чунки улар қўшимча таътилларнинг ҳам давомийлиги ўзгариб турадиган иш йили учун тақдим этилади.

Масалан, ходимга 2023 йил 10 июндан 2024 йил 31 майгача бўлган иш йили учун 2023 йил 10 июндан меҳнат таътили берилади. Ходимнинг корхонадаги стажи – 20 йил. Меҳнат фаолиятининг бошланиши – 2013 йил 1 июндан.

2023 йил 10 майдан бошлаб таътил берар экансиз, таътил бериладиган иш даврини ҳисобга олган ҳолда, ходимга 20 йиллик иш учун саккиз календарь кун миқдорида таътилга қўшимча кунлар берилиши керак.

2) Агар иш йили иш стажини санаш бошланган жойга тўғри келмаса ва қўшимча таътил кунларининг ҳар хил сонига ҳуқуқ берадиган икки давр оралиғини қамраб олса.

Афсуски, янги МКда ходим иш йилининг бошидан эмас, балки унинг давомида кўпроқ миқдорда қўшимча таътил олиш ҳуқуқи пайдо бўладиган иш йилларида қўшимча таътил кунларини ҳисоблаш кўзда тутилмаган ва белгиланмаган.

Иш шароитларини ёмонлаштирмаслик учун ташкилотда ушбу тартибни корхонанинг ички ҳужжати ёки жамоа шартномаси билан белгилаш ўринли бўлади деб ўйлаймиз.

Ходимнинг фойдасига қўшимча таътил кунлари сонини аниқлаш мумкин ва иш стажининг ўзгариши йилида календарь санадан қатъи назар, қўшимча кунларни тақдим этиш мумкин.

Шунингдек, ҳисоблаш тартибини иккита «ярим даврлар» билан белгилаш ва стаж ўзгарганда иш даврида қўшимча кунларни тақдим этиш учун кунларни жамлаш мумкин.

Айтайлик, ходимнинг иш йили – бу 2023 йил 1 январдан 2023 йил  31 декабргача бўлган давр. 2023 йил 20 июнда корхонада иш стажи 15 йилни ташкил қилади. Бу ходимга қўшимча олти кунлик таътил олиш ҳуқуқини беради. 19 июнгача – фақат қўшимча тўрт кунлик таътил учун.

Даврларнинг алоҳида қисмларини ҳисоблаймиз (қўшимча таътил кунлари сонини кўпайтириш ҳуқуқи санасига қадар ва янги таътил миқдорига бўлган ҳуқуқ кучга кирадиган санадан бошлаб):

1) 1 январдан 19 июнгача бир йилда тўрт кун ҳисобидан олти ой учун қўшимча кунларни тақдим қиламиз.  Ходим биринчи ярим йил учун жами икки кунлик қўшимча таътил олишга ҳақли;

2) 20 июндан 31 декабргача  йиллик олти кун ҳисобидан олти ой учун қўшимча кунларни тақдим қиламиз. Тегишинча, йилнинг иккинчи ярми учун ходим уч кунлик қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Жорий иш йили учун ҳаммаси бўлиб 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабргача ходимга кўп йиллик  иш стажи учун ҳақ тўланадиган қўшимча беш кун берилиши керак.

 

Корхонада иш стажи 15 йилни ташкил қилган ходим 01.01.2023 – 31.12.2023 йиллардаги иш йили учун бу йилги таътилдан фойдаланган (давр янги МК таъсирини қисман қамраб олади). 30 апрелдан кейин унга қўшимча таътил кунларини алоҳида бериш ёки улар учун пулли компенсация тўлаш мумкинми?

– Қўшимча кунларни алоҳида, энг кам давомийликдан ортиқ таътилнинг бир қисми сифатида ёки ходимнинг илтимосига кўра улар учун унга пулли компенсация тўлаб берилиши мумкин деб ҳисоблаймиз.