Фарзандига “касаллик варақаси” очилганда меҳнат таътили узайтириш

preview

“Ходимада йиллик ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланиш даврида 10 ёшга тўлган фарзанди бетоб бўлиб қолди, шу муносабат билан унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилди. Уни тақдим этган ҳолда, у таътилни узайтиришни сўради, сабаби касални парваришлаб, ундан амалда фойдаланмади. Агар ходиманинг ўзи эмас, балки фарзанди бетоб бўлган бўлса, иш берувчи буни амалга ошириши шартми?”.

Саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:


- Ҳақиқатан, МКнинг 145-моддасига асосан ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар:

  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
  • ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
  • йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
  • давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангандан кейин келиб чиқса, таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Юқорида кўрсатилган модда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси касал фарзандини парваришлаш бўйича расмийлаштирилган тақдирда ходимнинг таътили узайтирилишини аниқлаштирмайди. Бироқ МКнинг 285-моддасига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси нафақат ходимнинг ўзи касал бўлганда, балки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда ҳам тўланади.

Касаллик варақаси, бошқалар қаторида, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаш заруратини тасдиқлайди. Ва у умумий асосларда - парваришловчи меҳнат таътилида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар берилади .

Агар фарзанднинг бетоблиги ходимнинг меҳнат таътили даврида рўй берган бўлса, бу таътилдан мақсадга кўра фойдаланиш имкониятини бермайди: ахир ходим дам олиш эмас, балки беморни парваришлашига тўғри келади. Шу боис кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаши, шунингдек таътилни узайтириши ёки ходим билан келишган ҳолда унинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчириши керак.

- Касал фарзандини парваришлаш бўйича “касаллик варақаси” тақдим этилган тақдирда таътил қандай муддатга узайтирилади?

- Таътил ходимнинг меҳнат таътили даврига тўғри келадиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган фарзандни парваришлаш кунлари сонига узайтирилади.

Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган 14 ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади берилади

Мисол
Таътилни меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича узайтириш
Ходима 2021 йил 5 апрелда 15 иш кунига, 21 апрелга қадар (21 апрель ҳам киради)  таътилга чиқди. Ишга чиқиш - 22 апрелда. 12 апрелда у даволаш муассасасига фарзандининг касаллиги юзасидан мурожаат қилди, у ерда унга 5 кунга “касаллик варақаси” расмийлаштирилди. Кейинроқ ходима иш берувчига таътилни узайтириш тўғрисида илтимос билан ариза билан мурожаат қилди ва меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Буйруқ билан таътил 5 календарь кунга, 22 апрелдан 26 апрелга қадар (26 апрель ҳам киради) узайтирилди. Ишга чиқиш - 27 апрелда.

 

 

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /publish/doc/text179367_farzandiga_kasallik_varaqasi_ochilganda_mehnat_tatili_uzaytirish