2023 йил учун қандай қўшимча ишланмайдиган кунлар ва кўчиришлар тасдиқланди

preview

Узоқ кутилган 2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш” тўғрисидаги 23.12.2022 й. ПФ-270-сон Президент фармони келгуси йилда қандай дам олишимизни  тушунишга имкон беради. Бу  таътиллар жадвали, ҳисобот топшириш ва солиқ тўловлари жадвалини, тақвимга боғланган бошқа режаларга  тузатиш киритишга имкон беради.

Киритилган янгиликлар ҳақида батафсил kadrovik.uz учун махсус Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ гапириб берди:

 

1. 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар:

1) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар:

  • 2-январь, душанба (янги йил байрамларида);
  • 30 июнь, жума (Қурбон ҳайитда).

2) 6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун:

  • 3-январь, сешанба (янги йил байрамларида);
  • 20 март, душанба (Наврўзда);
  • 22 март, чоршанба (Наврўзда);
  • 24 апрель, душанба (Рўза ҳайитда);
  • 1 июль, шанба (Қурбон ҳайитда);
  • 2 сентябрь, шанба (Мустақиллик кунида);
  • 30 декабрь, шанба (2023–2024 йиллардаги янги йил байрамларида).

2023 йил 30 апрелдан бошлаб янги МКнинг 208-модда 2-қисмида назарда тутилган нормаси қўллана  бошлайди. Унга кўра, якшанба, 1 октябрь куни нишонланадиган  Ўқитувчи ва мураббийлар куни  2 октябрь  - душанба кунига кўчирилади.

Ушбу қоидадан битта истисно мавжуд: иш берувчилар ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажариш дам олиш кунларига тўғри келса, ишланмайдиган байрам кунларини кўчирмаслиги мумкин.  

 

2. 2023 йилда бошқа кунга кўчирилган дам олиш кунлари:

5 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун:

  • 7 январь, шанба – 3 январь, сешанба кунига кўчирилади;
  • 11 март, шанба – 20 март, душанбага;
  • 25 март, шанба – 22 март, чоршанбага;
  • 29 апрель, шанба – 24 апрель, душанбага.

 

3. 2023 йилдаги байрамлар

Янги МК бўйича  ишланмайдиган байрам кунлари рўйхати ўзгаришсиз қолди, 2023 йил учун ишлаб чиқариш тақвими ушбу кунларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган :

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.

 

4. 2023 йилда узлуксиз дам олиш давомийлиги:

Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини бошқа кунга кўчириш натижасида 2023 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлиги қуйидагича бўлади:

1) Янги йилда – 4 календарь кун:

  • 31 декабрь, шанбаПФ-35-сон бўйича 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январь, якшанба – ишланмайдиган байрам куни;
  • 2 январь, душанба – иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 3-январь, сешанба – 5 кунлик иш ҳафтасида шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни.

2) Наврўз байрамида – 4 календарь кун:

  • 19 март, якшанба;
  • 20 март, душанба – 5 кунлик иш ҳафтасида 11 март, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни;
  • 21 март, сешанба – ишланмайдиган байрам куни;
  • 22 март, чоршанба – 5 кунлик иш ҳафтасида 25 март, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни.

3) Рўза ҳайит байрамида (22 апрель) – 3 календарь кун:

  • 22 апрель, шанба – ишланмайдиган  байрам куни;
  • 23 апрель – якшанба;
  • 24 апрель, душанба – 5 кунлик иш ҳафтасида 29 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни.

4) Қурбон ҳайити байрамида (29 июнь) – 4 календарь кун:

  • 29 июнь, пайшанба – ишланмайдиган  байрам куни;
  • 30 июнь, жума – иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 июль, шанба – 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни;
  • 2 июль, якшанба.

5) Мустақиллик кунида – 3 календарь куни:

  • 1 сентябрь, жума – ишланмайдиган  байрам куни;
  • 2 сентябрь, шанба – 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча дам олиш куни;
  • 3 сентябрь, якшанба.

 

5. Қўшимча ишланмайдиган кунларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат таътиллари ва иш ҳақининг давомийлиги

2023 йилда ПФ-270-сон 1-бандидада белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар ходимларнинг ҳар йиллик таътили давомийлигини кисқартириш ҳисобига компенсация қилинмайди.

23.12.2022 йилдаги ПФ-270-сон Президент фармони 2024 йил 1 январда ўз кучини йўқотади.