Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Hindiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida madaniyat sohasida 2005-2007 yillarga moʻljallangan hamkorlik Dasturi (Dastur Dehli shahrida 2005 yil 5 aprelda imzolangan)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
маданият соҳасида 2005-2007 йилларга
мўлжалланган ҳамкорлик
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Деҳли шаҳрида 1994 йил 5 январда имзоланган Битимга асосланиб,
2005-2007 йиллар учун маданият соҳасида ҳамкорлик дастурини тузиш истагида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ
1-модда
Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши ўзбек ҳамда ҳинд мумтоз мусиқасидан таҳсил бериш мақсадида ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинувини амалга оширадилар
2-модда
Ҳиндистон томонидан Миллий Бал Бхаван орқали рассомчилик асарлари ва чизмаларини Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этиладиган Камолиддин Беҳзод хотирасига бағишланган халқаро болалар рассомчилик конкурсига юборади.
3-модда
Ўзбекистон
...