Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

11.03.2024

Ходим бир ойдан кам ишлаган бўлса, таътил учун компенсация тўланадимиТавсияномада:

– меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари;

– ишдан бўшатишни расмийлаштиришнинг умумий тартиби;

– ходимнинг ташаббусига кўра ишдан бўшатишни расмийлаштириш; 

– тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ишдан бўшатишни расмийлаштириш; 

– иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатишни расмийлаштириш; 

– келгусида ишдан бўшатиш ҳақида ходимни огоҳлантириш;

– ишдан бўшатиш ҳақида ходимни ЯММТ ёрдамида хабардор қилиш; 

– ишдан бўшатишни касаба уюшмаси билан келишиш;

– ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш;

– қонунга хилоф равишда ишдан бўшатиш учун жавобгарлик

Меҳнат шартномасини қандай асосларга кўра бекор қилиш мумкин 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини МК 155-моддаси белгилайди.

1-жадвал 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари 

Ишдан бўшатиш учун асослар 

МК даги модда 

Тарафларнинг келишуви

157-модда

Меҳнат шартномаси муддатининг тугаши

158-модда

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш

160-модда

Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш

161-модда

Ташкилот мулкдорининг алмашганлиги, унинг қайта ташкил этилганлиги, ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришни рад этиши

156-модданинг 5 қисми

Ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши

137-модданинг 4 қисми

Ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши

146-модданинг 5 қисми

Ходимнинг тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этиши ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаган тақдирда

143-модданинг 2 қисми

Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар

168-модда

Янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш

169-модда

Меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар.

 

Эътибор беринг
Меҳнат шартномаси МК ва бошқа қонунларда назарда тутилган ўзга асослар бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин.

МК 155-моддасидаги асослар тўлиқ эмас. МК ва бошқа қонунлар ишдан бўшатиш учун бошқа асосларни ҳам назарда тутиши мумкин. Масалан, спортчи билан меҳнат шартномасини МК 155-моддасидаги асослардан ташқари, МК 503-моддасига асосан ҳам бекор қилиш мумкин. Демак, агар спортчи олти ой ва ундан кўп муддатга спортдан четлаштирилса ёки у допингга қарши қоидаларни бузса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.   

МК 525-моддаси чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қўшимча асосларни белгилайди. Агар чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки у бекор қилинганда – у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади .   

Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятини тугатиш учун асосларни 08.08.2022 йилдаги ЎРҚ-788-сонли “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги алоҳида Қонун 50-модданинг 1 қисмида белгилайди:

  • меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;
  • давлат фуқаролик хизматчиси томонидан фуқаролигининг йўқотилганлиги;
  • давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини давом эттириш имкониятини истисно этувчи жазога тортилганлигига доир суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги, шунингдек унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги суднинг ажрими. Бунда хизматчининг фаолияти ушбу асосга кўра тугатилади, чунки жазо унинг фаолиятини давом эттирилишига тўсқинлик қилади;  
  • давлат фуқаролик хизматчисининг давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаши учун аҳамиятга эга бўлган ёлғон ахборот тақдим этилганлиги;
  • давлат фуқаролик хизматчиси томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги;
  • давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловларга давлат фуқаролик хизматчиси томонидан риоя...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro