Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan Eron Islom Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi oʻrtasida maslahatlashuvlar va oʻzaro hamkorlik toʻgʻrisida Bayonnoma (2002 yil 26 aprel)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
билан Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар
вазирилиги ўртасида маслаҳатлашувлар
ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
БАЁННОМА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, суверенитетни ҳурмат қилиш ва ички ишларга аралашмаслик принципларига, умум тан олинган халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, иккала давлат ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни кенгайтириш истагига асосланиб, ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон
...