Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Eron Islom Respublikasi Prezidentlari oʻrtasida oʻtkazilgan muzokaralar yakunlariga odi Qoʻshma Bayonot (Tehron, 17 iyun 2003 yil)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан

Эрон Ислом Республикаси Президентлари

ўртасида ўтказилган музокаралар якунларига оид

ҚЎШМА БАЁНОТ


2003 йил 17-18 июнда, яъни ҳижрий-шамсий 1382 йил хўрдод ойининг 27-28 кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Муҳаммад Хотамий Жаноби Олийларининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларининг Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Томонлар кўпгина масалалар муҳокамасига оид муштарак манфаатларни ифодаловчи, Томонларнинг ўзаро ишонч ва манфаатларини тушунишга асосланган, самимий ва дўстона муҳитда ўтган музокараларда, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг асоси ва меъёри ҳисобланувчи тенглик, мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик тамойиллари асосида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мақсад ва тамойиллари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига содиқликларини баён этиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш минтақада ва бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун

...