Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Eron Islom Respublikasi Prezidentlari oʻrtasidagi muzokaralar yakuni yuzasidan Qoʻshma Bayonot (2002 yil 26 aprel)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан

Эрон Ислом Республикаси президентлари

ўртасидаги музокаралар якуни юзасидан

ҚЎШМА БАЁНОТ


Икки мамалакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатларни ривожлантириш, икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2002 йилнинг 26-28 апрелда, ҳижрий 1381 йил ўрдибеҳешт ойининг 6-8 кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти жаноб Саййид Муҳаммад Хотамийнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Томонлар дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтган музокаралар давомида, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда муносабатларни ривожлантириш истагини изҳор этиб, мустақиллик ва суверенитетни ҳурмат қилиш, ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик принципларига асосланган дўстлик ҳамда ўзаро тушуниш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш асоси ва меъёри эканлигига амин бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳу

...