Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Pokiston Islom Respublikasi Hukumati oʻrtasida хalqaro terrorizmga qarshi kurash sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2005 yil 6 mart)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро терроризмга қарши кураш

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин алоҳида "Томон", биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар,

БМТ Низомининг мақсад ва принципларига, жумладан, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида дўстона муносабатлар ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришга амал қилиб,

давлатларнинг суверенитети, тенглиги ва ҳудудий яхлитлигининг ўзаро ҳурмат принципларини қайта таъкидлаб,

халқаро терроризм давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда хавфсизлиги, шунингдек сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигига таҳдид солишини англаб,

халқаро терроризм ушбу Битимда қандай белгиланган бўлса, уларнинг мақсадидан қатъи назар ҳар қандай шароитларда ҳам оқланиши мумкин эмаслиги, халқаро терроризмни содир этган айбдор шахслар эса жавобгарликка тортилиши лозим эканлигига ишониб,

Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси қўшилган халқаро терроризмнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликка доир халқаро конвенцияларни эътиборга олиб,

халқаро терроризм, ноқонуний миграция ва одамлар савдосини қўллаб-қувватловчи ҳаракатларнинг олдини олиш соҳасида ҳамкорликдан манфаатдор бўлиб,

Томонларнинг ушбу Битим қоидалари доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлари терроризмга қарши курашнинг самарали шаклларидан ҳисобланишига амин бўлиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:


1-модда. Асосий принциплар


Томонлар давлатларининг тегишли қонун-қоидалари асосида ушбу Битим доирасида ҳамкорлик қиладилар ва ўзаро кўмаклашадилар.



2-модда. Атамалар


1. Ушбу Битим мақсадларида "терроризм" атамаси қуйидагиларни англатади:


а) ушбу Битимнинг Иловасида санаб ўтилган халқаро актлардан бирида жиноят деб тан олинган ҳаракатлар;

b) тинч аҳолининг ёки қуролли можаро даврида ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этмаётган ҳар қандай шахсларнинг ўлимига сабаб бўладиган ёки оғир тан

...