Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Hindiston Respublikasi Hukumati oʻrtasida хalqaro terrorizmga qarshi kurash boʻyicha qoʻshma ishchi guruhini tuzish toʻgʻrisida Bitim (Dehli, 2003 yil 3 fevral)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида халқаро терроризмга қарши
кураш бўйича қўшма ишчи
гуруҳни тузиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар, икки мамлакат ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларни эътиборга олиб,
терроризм тарқалишидан келиб чиқаётган хавф-ҳатарлар ва унинг тинчлик, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда дўстона муносабатларга салбий таъсирини, шунингдек давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдид солиши мумкинлигини ёдда тутиб,
терроризмнинг барча ҳаракатлари, методлари ва тажрибасини бартараф қилиш, таг-томири билан юлиб ташлаш ҳамда ҳеч иккиланмасдан айблаш зарурлигини эътироф этиб ва терроризмнинг ҳаётга, мулкка, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда сиёсий барқарорлигига, шунингдек халқаро тинчлик ва хавфсизликка таъсирини қоралаб,
шунингдек БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро терроризмга қарши кураш тўғрисида 1373 (2001)-рақамли қарорининг муҳимлиги ҳамда
...