Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Belarus Respublikasi Hukumati oʻrtasida fuqarolarning oʻzaro qatnovlari toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2005 yil 19 yanvar)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Беларусь Республикаси Ҳукумати
ўртасида фуқароларнинг ўзаро
қатновлари тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида, икки давлат фуқароларининг ўзаро қатновлари режимини тартибга солиш истагига амал қилиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг Иловасида санаб ўтилган, уларнинг шахслари тўғрисида гувоҳлик берувчи ва фуқароликларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бошқа Томон давлатининг ҳудудига визасиз кириш, чиқиш, унда бўлиш ва транзит ҳаракатланиш ҳуқуқ
...