Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi bilan Bolgariya Respublikasi oʻrtasida jinoiy ishlar boʻyicha huquqiy yordam koʻrsatish toʻgʻrisida Shartnoma (Sofiya, 2003 yil 24 noyabr, OʻzR OM 2004 yil 30 apreldagi 623-II-son qaroriga muvofiq ratifikatsiya qilingan, 2004 yil 11 noyabrdan kuchga kirgan)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси билан Болгария

Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича

ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

жиноий ишларни одиллик билан суд қилишни амалга ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилиб,

жиноят-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдиб олдилар:



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш


Аҳдлашувчи Томонлар миллий қонунчилиги ҳамда ушбу Шартнома шартларига мувофиқ жиноий ишлари бўйича бир-бирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.

Ушбу Шартнома тутиб топшириш, жиноий ишлар бўйича ҳукмларни ижро этиш, озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш ва судда кўриб чиқиш учун жиноий иш материалларини бериш масалаларига дахл қилмайди.



2-модда. Ҳуқуқий ёрдамнинг ҳажми


Ҳуқуқий ёрдам сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал, тезкор-қидирув ва бошқа ҳаракатларни бажаришни ўзида мужассам этади, шу жумладан:


1) ҳужжатлар тузиш ва жўнатиш, тегишли ҳужжат ва материалларнинг асл ёки таcдиқланган нусхасини, шу жумладан банк, молиявий, юридик ва бошқа ҳужжатларнинг тақдим этиш;

2) олиб қўйишни ва тинтув ўтказиш, нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш, ёзма ва ашёвий далилларни бериш;

3) кўздан кечириш ва текшириб чиқиш;

4) экспертиза ўтказиш;

5) жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, гувоҳ ва экпертларни сўроқ қилиш;

6) шахсни аниқлаш;

7) ўғирланган мулкни қидириш ва бериш;

8) жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш орқали эришилган мулкининг қидируви;

9) назорат қилинадиган етказиб бериш;

10) суд ҳужжатларини тақдим этиш;

11) суд чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни топшириш;

12) ҳуқуқий ахборот алмашиш.



3-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш


Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, агар уни бажариш инсон ҳуқуқлари бузилишига, давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд Аҳдлашувчи Томон қонунчилига зид бўлса, тўла ёки қисман рад этилиши мумкин.

Илтимосномани қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.



4-модда. Муносабатлар тартиби


Аҳдлашувчи Томонларнинг суд, прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш ваколатига эга бўлган бошқа муассасалар ўзларининг марказий органлари орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар. Марказий органлар бир-бирлари билан бевосита ёки ушбу Шартномада белгиланган бошқа тартибда муносабатда бўладилар.

Марказий органлар бўлиб:

Ўзбекистон Республикаси учун - Ўзбекистон Республикаcи Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Болгария Республикаси

...