Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Ukraina Vazirlar Mahkamasi oʻrtasida davlatlar hududida noqonuniy turgan shaхslarni topshirish-qabul qilib olish toʻgʻrisida Bitim (Toshkent, 2000 yil 12 oktyabr)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида давлатлар
ҳудудида ноқонуний турган шахсларни
топшириш-қабул қилиб олиш тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, амалдаги қонун ва меъёрлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ҳамда кафолатларни ҳурмат қилган ҳолда, халқаро шартномалар қоидаларига амал қилиб, ноқонуний кўчишга қарши баҳамжиҳат равишда кураш олиб бориш ниятида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда. Томонларнинг фуқароларини
топшириш-қабул қилиб олиш
1. Томонлардан ҳар бири бошқа Томоннинг тақдимига биноан қабул қилиб олувчи Томон давлатининг фуқароси эканлигига далиллар мавжуд бўлган тақдирда, тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, топширувчи Томон давлати ҳудудига кириш ва унда бўлиш шартларига риоя қилмаган шахсларни қабул қилиб олади ва топширади.
2. Топширувчи Томон қабул қилиб олинадиган шахсларни
...