Oʻzbekiston Pochta va telekommunikatsiyalar agentligi bilan Polsha Respublikasi infratuzilma vaziri oʻrtasida pochta va telekommunikatsiyalar sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (2002 yil 14 may)
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар
агентлиги билан Польша Республикаси
инфратузилма вазири ўртасида почта
ва телекоммуникациялар соҳасида
ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан Польша Республикаси Инфратузилма вазири, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, икки мамлакат ўртасида почта ва телекоммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истагида, тенглик ва ўзаро манфаатга асосланган иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликка кўмаклашишга интилиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси аъзо бўлган Жаҳон почта иттифоқи ва Халқаро электр алоқаси иттифоқи, халқаро ташкилотларнинг амалдаги
...